„Ме ат тҳе зоо“ (таржимаси „Мен ҳайвонот боғидаман“) — ЁуТубе платформасига юкланган илк видеоролик. Видеоролик 2005-йил 23-апрел куни юкланган. 19 сонияли роликда ЁуТубе асосчиларидан бири, ўша пайтда 25 ёш бўлган Жаwед Карим Калифорниядаги Сан Диэго ҳайвонот боғида иккита фил олдида тургани ва уларнинг узун хартумига эътибор қаратаётгани акс этган. 2024-йил 31-август ҳолатига кўра, видео 332 миллиондан ортиқ маротаба томоша қилинган. Ушбу видеони Каримнинг ўрта мактабдаги дўсти Яков Лапицкий тасвирга олган.

„Ме ат тҳе зоо“
Файл:Ме ат тҳе зоо.wебм
Тўлиқ видео
Продюсер(лар) Жаwед Карим
Ролларда Жаwед Карим
Оператор(лар) Яков Лапицкй
Премера
санаси
23-апрел, 2005-йил; Эррор: фирст параметер cаннот бе парсед ас а дате ор тиме.
Давомийлик 19 сония
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча

Журналистлар „Ме ат тҳе зоо“ ролигини ЁуТубенинг ҳаваскор контентига бир мисол сифатида кўрсатишади. Бир нечта нашрлар уни веб сайт тарихидаги энг муҳим ролик деб атаган. Карим ЁуТубенинг фойда олиш учун қиладиган ҳаракатларини танқид қилиш мақсадида бир неча бор видео тавсифини таҳрир қилган.

Тарихи

„Ме ат тҳе зоо“ филми суратга олинган Сан Диэго ҳайвонот боғидаги филлар 2013-йилда

2005-йил ЁуТубе платформасига ПайПалнинг уч нафар собиқ ходими – Чад Ҳурлей, Стеве Чен ва Жаwед Карим томонидан асос солинган. Ҳурлей Пенсилвания университетида дизайн, Карим ва Чен эса Иллиноис Урбана-Чампаигн университетида компютер фанлари бўйича таҳсил олган[1]. Супер Боwл ХХХВИИИ танаффус шоусидаги можаро ва 2004-йилда содир бўлган Ҳинд океанидаги зилзила ва сунамидан кейин ушбу платформани ишлаб чиқиш ғояси келгани айтилган[2][3]. Карим ушбу воқеаларга оид видеоларни интернетдан топа олмаган ва шу сабабли ҳам унда видео алмашиш веб сайтини яратиш ғояси пайдо бўлган[4].

„Ме ат тҳе зоо“ платформага 2005-йил 23-апрел куни соат 20:27 да (УТC−08:00) юкланган[5][6]. Видеода Каримнинг ўзи ва унинг ортидаги икки фил тасвирга олинган. 19 сонияли ушбу роликда Карим филларнинг хартуми узунлиги борасида сўзлаган[7][8]. Видео Яков Лапицкй (Каримнинг мактабдош дўсти) томонидан тасвирга олинган[9][10]. Унда Карим шундай дейди:

Яхши, биз филларнинг олдидамиз ва бу болалар ҳақидаги энг ажойиб нарса шуки, уларда жуда, жуда, жуда узун, ҳимм, хартумлар бор. Ва бу, бу зўр. Ва бу айтиш мумкин бўлган деярли ҳамма нарса[5].

— Жаwед Карим, „Ме ат тҳе зоо“

Видеога нисбатан фикрлар

Бир қанча нашрлар бу видео бутун ЁуТубени акс эттиради, деб ҳисоблашган. Бусинесс Инсидер веб сайти уни барча даврларнинг энг муҳим ЁуТубе видеоси деб баҳолаб, ЁуТубенинг рамзи эканлигини таъкидлаган: „[…] бу ажойиб видео бўлиши шарт эмас, бу содда бўлиши мумкин. Биринчи ЁуТубе видеоси бу — ҳар ким ўзи яратиши мумкин бўлган нарса“[11]. Тҳе Неw Ёрк Обсервер ҳафталик газетаси ҳам уни ЁуТубе тарихидаги энг муҳим видео деб баҳолаб, „деярли тарихий артефакт“ деб атаган[12]. БуззФеэд Неwс веб сайти уни барча даврларнинг энг муҳим 20 та онлайн видеолари қаторига киритган[13]. ЁуТубедаги илк видео бўлганлиги сабабли ҳам биринчи ЁуТубе влоги сифатида ҳам таърифланган[14]. Шунингдек, Тҳе Обсервер газетаси томонидан видео „паст сифатли“ дея танқид қилинган[15].

Таҳлилчилар „Ме ат тҳе зоо“ видеосини ЁуТубе тарихи учун монументал деб ҳисоблаган. Аарон Дуплантиэр ўзининг „Аутҳентиcитй анд Ҳоw Wе Факе Ит: Белиэф анд Субжеcтивитй ин Реалитй ТВ, Фаcебоок анд ЁуТубе“ китобида „Ме ат тҳе зоо“нинг „оддий“лиги ва „қуруқ эстетика“си ЁуТубенинг ўзига хос ҳаваскор контенти учун намуна бўлганини айтган[16]. Лос Ангелес Тимес 2009-йилда „Ме ат тҳе зоо“ медианинг қабул қилинишида „асосий рол ўйнагани“ ва қисқа видеолар учун „олтин даврни“ яратганини таъкидлаган[17]. Дигитал Трендс сайти видеони ЁуТубега юкланадиган видеолар учун стандартларни белгилаб берадиган видео деб атаган[18]. Кинотанқидчи Петер Брадшаw томонидан эса ушбу видео 2000-йилларнинг асосий релизлардан бири сифатида қайд этилган[19].

Грег Жарбоэ ўзининг „ЁуТубе анд Видео Маркетинг: Ан Ҳоур а Дай“ китобида видеонинг „оддий бир лаҳза“нинг ўз даврида „ноодатий“ тарзда акс эттирилганини таъкидлаган, бу ЁуТубе асосчиси Жаwед Каримнинг ЁуТубе қандай бўлиши ҳақидаги тасаввурини англатади. Жарбоэнинг сўзларига кўра, „Ме ат тҳе зоо“ видеоси ЁуТубе платформаси фақат „махсус лаҳзаларни видеога олиш“ ҳақида эмас, балки фойдаланувчиларни „келажак телебошловчилари“ бўлишига ёрдам бериш ҳақида эканлигини кўрсатган. Бу эса ЁуТубени дунёнинг энг машҳур онлайн видео алмашиш ҳамжамиятига айлантирган[20].

Каримнинг видео билан боғлиқ ҳаракатлари

Карим ЁуТубенинг фойда олиш учун қиладиган ҳаракатларини танқид қилиш мақсадида видео тавсифини бир неча бор таҳрирлаган. ЁуТубеда изоҳ ёзиш учун Гоогле+ ҳисоби бўлиши талаб қилина бошланганидан сўнг, Карим ушбу видео тавсифини „Мен бу ерда энди изоҳ ёзолмайман, чунки менга Гоогле+ ҳисоби керак эмас“ (И cан'т cоммент ҳере анйморе, синcе И дон'т wант а Гоогле+ аccоунт) деб таҳрирлаган[21]. 2021-йил ноябрда ЁуТубе видеоларида „дислике“лар сони беркитилган. Бу ишга жавобан Карим видео тавсифини мана бунга алмаштирган: „Ҳар бир ЁуТубер „дислике“ларни олиб ташлаш аҳмоқона фикр деб ҳисобласа, эҳтимол бу ҳақиқатдир. Қайта уриниб кўр, ЁуТубе🤦‍♂ (Wҳен эверй ЁуТубер агреэс тҳат ремовинг дисликес ис а ступид идеа, ит пробаблй ис. Трй агаин, ЁуТубе🤦‍♂️)[22][23][24]“. Бир неча кундан сўнг, видео тавсифи ЁуТубенинг қарорини янада кенгроқ танқид қилувчи матнга ўзгартирилган[23]. 2023-йилнинг 16-декабрида видео муқоваси МрБеаст услубидаги расмга алмаштирилган. Расмда Каримнинг кўзлари ёниб турган, қўллари эса филларга ишора қилган ҳолда эди. Орадан икки ҳафта ўтгач, муқова аввалги ҳолига қайтарилган[25].

Манбалар

  1. ↑ „ЁуТубе фоундерс ноw суперстарс“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2006-йил 11-октябр). 2021-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  2. ↑ Лескин, Паиге. „ЁуТубе ис 15 еарс олд. Ҳере'с а тимелине оф ҳоw ЁуТубе wас фоундед, иц рисе то видео беҳемотҳ, анд иц биггест cонтроверсиэс алонг wай“. Бусинесс Инсидер (2020-йил 30-май). 2024-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  3. ↑ Ҳопкинс, Жим „Сурприсе! Тҳере'с а тҳирд ЁуТубе cо-фоундер“. УСА Тодай (2006-йил 11-октябр). 2012-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  4. ↑ МcАлоне, Натҳан. „Ҳере'с ҳоw Жанет Жаcксон'с инфамоус 'нипплегате' инспиред тҳе cреатион оф ЁуТубе“. Бусинесс Инсидер (2015-йил 2-октябр). 2024-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  5. ↑ 5,0 5,1 Браво, Чристина. „18 Еарс Аго, ан 18-Сеcонд Видео Реcордед ат тҳе Сан Диэго Зоо Лаунчед ЁуТубе“. НБC 7 (2023-йил 23-апрел). Қаралди: 2024-йил 29-август.
  6. ↑ Асмелаш, Леаҳ. „Тҳе фирст эвер ЁуТубе видео wас уплоадед 15 еарс аго тодай. Ҳере ит ис.“. CНН (2020-йил 23-апрел). 2020-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  7. ↑ Ҳобй, Ҳермионе; Ламонт, Том. „Ҳоw ЁуТубе маде суперстарс оут оф эверйдай пеопле“ (2011-йил 11-апрел). 2013-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  8. ↑ Ҳеффернан, Виргиниа. „Уплоадинг тҳе Авант-Гарде“ (2009-йил 6-сентябр). 2018-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  9. ↑ Wахман, Оливиа Б. (Април 23, 2014). „Тҳе Фирст ЁуТубе Видео Wас Уплоадед 9 Еарс Аго Тодай“. Тиме. Май 5, 2024да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Аугуст 29, 2024.
  10. ↑ Wахман, Оливиа Б. (Април 23, 2015). „Тҳе Фирст ЁуТубе Видео Wас Уплоадед 10 Еарс Аго“. Тиме (инглизча). Аугуст 27, 2019да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Аугуст 29, 2024.
  11. ↑ Баэр, Драке. „Тҳе 10 мост импортант Ёутубе видеос оф алл тиме“. Бусинесс Инсидер (2015-йил 20-феврал). 2019-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  12. ↑ Тайлор, Жордйн. „Тҳе 10 Мост Импортант Видеос ин ЁуТубе Ҳисторй“. Тҳе Неw Ёрк Обсервер (2015-йил 13-феврал). 2019-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  13. ↑ Буртон, Суммер Анне. „Тҳе 20 Мост Импортант Онлине Видеос Оф Алл Тиме“. БуззФеэд Неwс. БуззФеэд (2012-йил 27-сентябр). 2019-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  14. ↑ Алехандер, Жулиа. „ЁуТубе cреатед а ФОМО виэwинг cултуре овер тҳе паст 13 еарс“. Полйгон (2018-йил 23-апрел). 2022-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  15. ↑ Ҳобй, Ҳермионе; Том Ламонт. „Ҳоw ЁуТубе маде суперстарс оут оф эверйдай пеопле“. Кингс Плаcе, Лондон, Энгланд, УК: Гуардиан Медиа Гроуп (2011-йил 11-апрел). 2013-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август. „А гирл ин ред ҳотпанц ҳелпед элеcт а УС пресидент, а Бритиш пенсионер беcаме эверёне'с фавоурите грандад. Ин жуст фиве еарс, тҳе ЁуТубе wебсите ҳас инвентед а неw кинд оф cелебритй“.
  16. ↑ Дуплантиэр 2016, с. 122.
  17. ↑ Пҳам, Алех. „ЁуТубе турнс 5, cан'т wаит то гроw уп“ (2010-йил 10-апрел). 2010-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август. „Борн ас а cлеарингҳоусе фор қуиcк, қуиркй ҳомемаде видеос, тҳе сите ноw сеэкс то адд море профессионал анд профитабле cонтент.“.
  18. ↑ Могг, Тревор. „'Элепҳанц ҳаве реаллй лонг трункс' – ЁуТубе'с фирст эвер видео уплоад турнс севен еарс олд тодай“. Дигитал Трендс (2012-йил 23-апрел). 2019-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-август.
  19. ↑ „Топ 10 кей филмс оф тҳе ноугҳтиэс“. Тҳе Гуардиан (2009-йил 7-декабр). Қаралди: 2024-йил 29-август.
  20. ↑ Жарбоэ 2009, с. ххи.
  21. ↑ Чередар, Том. „ЁуТубе cофоундер'с фирст публиc cоммент ин 8 еарс: wҳй тҳе ф*** до и неэд а Гоогле+ аccоунт то cоммент он а видео?“. ВентуреБеат (2013-йил 8-ноябр). 2017-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  22. ↑ „ЁуТубе'с фирст видео, чангес десcриптион, cаллс тҳе деcисион то стоп дислике cоунтер 'ступид'“. Тҳе Индиан Эхпресс (2021-йил 15-ноябр). 2021-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  23. ↑ 23,0 23,1 Винcент, Жамес „ЁуТубе cо-фоундер предиcц 'деcлине' оф тҳе платформ фоллоwинг ремовал оф дисликес“. Тҳе Верге (2021-йил 17-ноябр). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  24. ↑ Мок, Аарон „Тҳе фирст видео уплоадед то ЁуТубе, 18 еарс аго, феатуред cофоундер Жаwед Карим ат тҳе зоо. Wатч ит ҳере.“. Бусинесс Инсидер (2023-йил 7-апрел). 2024-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.
  25. ↑ Гутелле, Сам „ЁуТубе'с фирст видео реcентлй реcеивед а МрБеаст-стйле тҳумбнаил упдате“. Тубефилтер (2023-йил 17-декабр). 2024-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-август.

Адабиётлар

Ҳаволалар