Mebel

Мебел (лотинча: мōбилис — „қўз’галувчи“) уйқу, ётиш, ўтириш, ишлаш каби одам фаолиятлари ҳамда буюмларни тайинли жойда сақлаш учун мўлжалланган жисмлар мажмуидир. Мебел ёғоч, металл, пластмасса ва бошқа материаллардан тайёрланади.
Мебел (лот. мобилис — қўзғаладиган, осонгина суриладиган), жиҳоз — хоналар, истироҳат боғлари, кўчалар жиҳозининг асосий тури. Маиший (уй-рўзғорда ишлатиладиган), жамоат би-нолари ва жойлари (боғчаясли, мактаб, ўқув юртлари, идоралар, театр, клуб, кинотеатр, дўконлар, кафе ва ресторанлар, саноат бинолари ва бошқалар) да қўлланиладиган хилларга бўлинади. М. (курси, хонтахта, жавон, беланчак, бешик, стул, стол, шкаф, каравот, диван, сандиқ, кути, скамейка, парта ва бошқалар) инсоннинг меҳнати — машғулоти, дам олишини қулайлаштириш учун хизмат қилади. Ёғочнинг қаттиқ турлари (эман, шамшод, ёнғоқ, нок, қайин, липа, тол, терак, кизил дарахт, чинор, қайрағоч, олха, шумтол, арча, қарағай, тилоғоч ва бошқалар), металл ва пла-стмассадан ишланади, новдалардан тўқилади. Вазифаси, тузилиши, материалига қараб жуда кўп турларга бўлинади, ҳар бир турининг ҳам бир неча хили бўлади (мас, столнинг овқат тай-ёрлаш ва овқатланишда ишлатиладиган, ёзув столи каби хиллари, жавоннинг китоб териб қўйиладиган, корхонада — асбоб-ускуналар сақланадиган хиллари бор). Маиший (уй-рўзғор) да ишлатиладиган М. ётоқхона, меҳмонхона, ошхона ва ҳовли М.лари каби хилларга бўлинади. Бир хонали уйларга мўлжаллаб ишлаб чиқариладиган М.лар ҳам ётокхона, ҳам меҳмонхона М.и вазифасини ўтайди (мас, диванкаравот, креслокаравот). Икки, баъзан ундан ортиқ тури бирлаштирилган М.лар ҳам ишлаб чикарилади. Тузилиши ва технологик жиҳатларига кўра, М. жойидан қўзғалмайдиган ва қўзғаладиган, йиғма, деворга ўрнатиладиган ва бошқа хилларга бўлинади. М. хонани, бино ичини бадиий безаш учун хизмат қилади, амалий санъат соҳаси ҳам ҳисобланади (М.ларни безашда рассомлик, ҳайкалтарошлик ва нақшдан фойдаланилади).
М. жуда қадим даврларда, инсон ўтроклаша бошлаган пайтлардаёқ пайдо бўлган. Янги ижтимоий тузумлар, маданият, фан ва техника тараққиёти янгиданянги М. намуналарини вужудга келтирди. Қадимдан Миср фиръавнларига мансуб айрим М. намуналари бизнинг давримизгача сақланган. Тахт, сандиклар ёғочдан ўйма ва бўртма нақш ва тасвир ишлаб, жез, кумуш, олтин ва фил суяги қоплаб безатилган. Юнонистонда М., асосан, ёғочдан ишланган. Қад. Римда М. тайёрлашда ёғоч билан бир қаторда мармар, жездан ҳам фойдаланилган, дарахт новдасидан тўқима М. ҳам тайёрланган. Столларнинг оёғи йиртқич ҳайвонларнинг оёқларига ўхшатиб ишланган. Бизгача сақланган Византия М.и намуналари олтин, фил суяги, қимматбаҳо тошлар қоплаб безатилган.
Хитой, Япония, Эрон каби Осиё мамлакатларида ҳам М.ни жозибадор безатишга катта аҳамият берилган. Осиё мамлакатларида, жумладан, Ўрта Осиёда уйларни жиҳозлашда гилам, шол, кигиз кабиларга катта эътибор берилганидан М. унчалик раем бўлмаган. Лекин бешик, беланчак, чоркурси, сандиқ, сандиқчалар, хонтахта, танча (сандал), токчага ишланган жовон, тахт каби жиҳозлар аста-секин раем бўлган. Шарқ мамлакатларида 7— ВИИИ асрлардан бошлаб ёғоч ва жез М.лардан Мадраса, маежид, саройларда кенг фойдаланилган, устига китоб қўйиб ўқиладиган лавҳ, 8 қиррали столлар, курсилар қадама, ўйма ва бўяма на-қшлар билан безатилган. Ўрта Осиё саройларида тахт, курси тахта (каравот) лар олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Улар ёнғоқ, арча, тут терак,ва бошқа дарахтларнинг ёғочидан тайёрланган. Ҳозир миллий М.лар Европа услубидаги М.лар билан уйғунлашиб кетди.
Европада М. таракдиёти бадиий услубларнинг кучли таъсири остида бўлди. 10—12-йилларда роман услуби содда, лекин вазмин, дағал М.ни вужудга келтирди. Готика (ХИИ—ХВ асрлар) М.ни нафислаштирди, безакда ёғоч ўймакорлигидан фойдаланилди. Уйғониш даврит ёғоч инкрустацияашан кўп фойдаланилди, янги М. турлари, мас, ёзув шкафлари, юмшоқ курсилар (креслолар) пайдо бўлди. Барокко (ХВИИ—ХВИИИ асрлар) М. шаклларини мураккаблаштирди. М.да одатдаги серҳашам безакдан ташқари мозаика ҳам ишлатилди. ХВИИИ аср 2-чорагидан равнақ топган рококо услуби ўзидан олдинги классицизм оқимининг монументал М. шаклларини енгиллаштирди, усти ёпиб қўйиладиган ёзув столлари, М. гарнитуралари пайдо бўлди. Ампир услуби (ХИХ аср) да М.ларнинг оёклари сфинкс, гриффон, шер оёғи, устунларга ўхшатиб ишланди, безакнинг симметрик бўлишига аҳамият беридди.- ХИХ аср 2-ярмидан М. кам безакли қилиб фабрикаларда ишлаб чиқарила бошлади, ёғочни эгиб ишланадиган арзон, ҳаммабоп Вена М.лари оммалашди. ХХ аср бошларидан рационализм услуби янги материаллар (мас, металл қувурлар) дан фойдаланиш, М.ларни йиғма ва қисмлари ажратиладиган қилиб тайёрлаш усулларини майдонга келтирди. Идора, ўқув юртлари, банк, хонадонлар учун махсус М. хиллари пайдо бўлди. Ҳозир идораларда, асосан, италян услубидаги М.лар раем бўлди (2003).
Замонавий М. фойдаланишга қулай, енгил, содда бўлиб, қимматбаҳо ёғоч тежаб ишланади, қисмларга ажраладиган қилиб тайёрланади. Ташишга, кўчиришга қулай (айрим М.лар бир неча қисмга ажратиладиган қилиб тай-ёрланса, айрим М.ларнинг қисмлари алоҳида бўлиб, устма-уст, ёнма-ён қўйиладиган қилиб ясалади). М. ало-ҳида-алоҳида комплект қилиб (мас, стол ва стуллар) тайёрланади, М. тўплам (1, 2, 3, 4 хонали хонадонларга мўлжаллаб, бир услуб, бир хил материал ва бир хил рангда тайёрланадиган комплект), гарнитуралар (ётокхона, кабинет, ошхона, меҳмонхона каби махсус хоналарга мўлжалланган, бир услуб, бир хил ранг, бир хил материаллардан) ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда Европа услубидаги М.лар миллий услубдаги М.лар билан уйғунлашиб кетган. Енгил услубдаги М.лар билан бирга классик услубдаги залвор М.лар яна раем бўла бошлади (яна қаранг Мебел саноати).[1]
Мебел нафақат кундалик ишлар учун ишлатилади, у декоратив санъат асари ёки диний аҳамиятга эга ҳам бўлиши мумкин. Анъанавий мебелда маҳаллий маданият акс эттирилган.
Мебел турлари
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Викиомборда „Мебел“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |