Mechouia salati
Мечоуиа салати (Тунис арабчасида: سلاطة مشوية, лотин ёзувида: слата мешwия, „грилда пиширилган салат“) – Тунис миллий таомлари қаторига киради. Шимолий Африкадаги зираворли таомларни яхши кўрувчи Тунис мамлакатининг жуда машҳур биринчи таоми ҳисобланиб, айниқса ёз фаслида кўп истеъмол қилинади. Салатнинг одатда грилда пиширилган сабзавотлар – помидор, қалампир, пиёз ва саримсоқ, баъзан эса бақлажон қўшиб тайёрланади. Сабзавотлар духовкада пиширилади ёки газда қовурилади, сўнгра майдаланади, зираворлар қўшилади ва кейин тунец балиғи ҳамда зайтун мойи билан аралаштирилади. Безак сифатида устига кўпинча қайнатилган тухум қўйилади.
|
Қовурилган сабзавотли салат | |
| Тури | Салат |
|---|---|
| Миллий ошхона | Тунис ошхонаси |
| Асл номи | ҳрисса |
| Асосий компонентлари | Қовурилган булғор қалампири, помидор, пиёз, саримсоқ, зайтун мойи |
| Ўхшашлари | Қовурилган салат |
Соғлиққа фойдаси
Мечоуиа салати ликопен антиоксидантининг асосий озуқавий манбаи ҳисобланади. Ликопеннинг соғлиқ учун фойдалари кўп бўлиб, жумладан юрак касалликлари ва саратон хавфини камайтириши мумкин. Бу салат, шунингдек, C витамини, калий, фолат ва К витаминининг ажойиб манбаидир. Унинг таркибида толалар, Э ва C витаминлари ҳам мавжуд. Шимолий Африка аҳолиси уни яллиғланишни камайтириш ва инфексияларни даволаш учун ишлатади[1][2][3][4][5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Тунисиан Гриллед Салад (Слата Мечоуиа) | Китчен Вигнеттес | ПБС Фоод“ (эн-УС). ПБС Фоод (2016-йил 6-июл). 2016-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-апрел.
- ↑ „Салад Мечоуиа Тунисиан Салад) Реcипе - Фоод.cом“. Қаралди: 2017-йил 18-апрел.
- ↑ „ТУНИСИАН САЛАДЕ МЕCҲОУИА“ (эн-УС). Эпиcуриоус. 2017-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-апрел.
- ↑ Оттоленгҳи, Ётам „Ётам Оттоленгҳи'с суммер саладс то маке ёу смиле“. тҳе Гуардиан (2016-йил 30-июл). Қаралди: 2017-йил 18-апрел.
- ↑ „Тунисиан 'Мечоуиа' салад“ (эн). фоод:реcипес. Қаралди: 2017-йил 18-апрел.