Medat Kagarov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Медат Айтохунович Кагаров (1940.15.6, Олмаота) — график рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (1990). Москва Олий бадиий саноат билим юртини тугатган (1965). 1965-йилдан Ўзбекистонда. Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1965—74) ва Республика рассомлик билим юрти (1974— 82)да дарс берган. Кагаров ижодий изланувчан, бир қолипда ишлашдан холи бўлган янги, бой график воситаларни излаб топади, дастгоҳ ва китоб графикасида, шунингдек, экслибрисда ижод қилади. 30 дан ортиқ график туркум асарлар яратди. Навоийнинг „Сабъаи сайёр“ (1977), Ў. Сулаймоновнинг „Айланайин“ (1987), А. Ориповнинг „Ишонч кўприклари“ (1989) ва б. китобларни бадиий безади. 1990-йилдан рангтасвирда ҳам ижод қилади („Жонажон ўлка“, 1993; „Бораётган карвон“, 1994; „Ипак йўлида“, 1996; „Ўзгаришлар китоби“, 1999 ва бошқалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |