Medichi chinnisi

Медичи чинниси — 16-аср охирида Флоренсияда, Франческо И Медичи ҳомийлигидаги устахонада амалга оширилган, Европаликлар томонидан чинни ишлаб чиқаришдаги биринчи ишончли ва муваффақиятли тажриба.
Тарихи
Хитойдан олиб келинган асл чинни маҳсулотлари Европа мамлакатларида ўта юксак баҳоланар, аммо уларни ишлаб чиқариш усули бошқалардан қаттиқ сир тутиларди. Европада юқори сифатли чинни ишлаб чиқарилишининг оммалашиш жараёни 18-асрда бошланган бўлса-да, чинни ишлаб чиқарилувчи шахсий устахона очишга уринишлар ундан аввалроқ ҳам бўлган.
Жоржио Вазарининг маълум қилишича, Флоренсия устахонасидаги тажрибалар 1568-йилда бошланган, биринчи муваффақиятли тажриба ҳақида эса 1575-йилда Венеция элчиси Андреа Гуссони маълум қилган. Гуссони Франческо Медичининг чинни ишлаб чиқариш усулини кашф этгани ҳақида хабар берган[1], унинг сифатлари: шаффофлиги, қаттиқлиги, енгиллиги ва нафислигига ишора қилган[2]. Гуссонининг сўзларига кўра, усулни кашф қилиш учун ўн йил вақт керак бўлган.
Медичи устахонасининг маҳсулотлари тижорий савдо учун мўлжалланмаган, аммо дипломатик совға сифатида, масалан, Испания қироли Филипп ИИ га тақдим этилган.
Хусусиятлари

Медичи чинниси — кукун кўринишидаги дала шпати, калсий фосфат, волластонит ва кварцни ўз ичига олган юмшоқ чинни. Ўша давр маёликасига хос бўлган шакллар барча турдаги гулдонлар, лаганлар, кўзалар, шу жумладан бўйни ингичка идишларни ўз ичига олган.
Медичи чиннисининг ранги ва безакларида асосан Хитойнинг анъанавий оқ ва кўк сополларидан нусха олинган, аммо намуналар орасида Изникнинг турк кулолчилигига хос бўлган нақшларни ҳам топишингиз мумкин. Маҳсулотларнинг орқа томонига Брунеллески гумбази кўринишидаги белги қўйилган.
Медичи устахонаси маҳсулотларида ишлаб чиқариш жараёнига хос кўплаб камчиликлар яққол кўринади, ҳаддан ташқари нозиклик, сирдаги пуфакчалар ва ёриқлар, ноаниқ нақшлар ва уларни тузатишга уринишдан қолган излар, тоблаш натижасида ҳосил бўлган ўта ёрқин ёки хира ранглар шулар жумласидан эди. Устига-устак мустақил равишда чинни ишлаб чиқариш жараёни жуда қимматга тушди ва Франческо вафотидан кейин устахона иши тугатилди[3]. Ўтган вақт давомида ҳаммаси бўлиб 300 га яқин буюм тайёрланган, улардан бир неча ўнтаси бугунги кунга қадар сақланиб қолган.
Манбалар
- ↑ Марcо Спалланзани, Cерамиче алла Cорте деи Медиcи нел Cинқуэcенто, (Писа: Сcуола Нормале Супериоре, анд Модена: Франcо Cосимо Панини, 1994), п. 69.
- ↑ Cристина Аcидини Лучинат, Тҳе Медиcи, Мичелангело, анд тҳе Арт оф Лате Ренаиссанcе Флоренcе эхҳибитион cаталогуэ, Флоренcе, 2002, cат. нос 101-05, пп 247фф.
- ↑ Cристина Аcидини Лучинат, п. 248.
Адабиётлар
- Г. Cора ва А. Фанфани, Ла порcеллана деи Медиcи. Милан, 1986-йил.
- Жузеппе Ливерани, Каталог делле порcеллане деи Медиcи, Фаэнзадаги Пиccола Библиотеcа дел Мусео делле Cерамиче сериясида: ИИ (Фаэнза), 1936-йил.
- Артур Лейн, Италия чинни. Лондон, 1954-йил.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |