Медиҳа Султон (усмонли туркча: مدیحه سطان‎‎; 1856-йил 30-июл — 1928-йил 9-ноябр) — Усмонийлар маликаси, султон Абдулмажид И ва Гüлисту Кадıннинг қизи, султон Меҳмед ВИ нинг туғишган опаси ва султон Мурод В, Абдулҳамид ИИ ҳамда Меҳмед В нинг ота бир, она бошқа опаси.

Медиҳа Султон
Туғилиши 30-июл 1856-йил
Долмабаҳçэ саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 9-ноябр 1928-йил(1928-11-09)
(72 ёшда)
Ниcе, Франсия
Дафн этилган жой
Франсия
Турмуш ўртоғи
Нажиб пошо
(турм. 1879; ваф. 1885)

Ферид пошо
(турм. 1886; ваф. 1923)
Фарзандлари Биринчи никоҳ
Султонзода Абдураҳмон Сами бей
Сулола Усмонийлар
Отаси Абдулмажид И
Онаси Биологик
Гüлисту Кадıн
Асраб олган
Вердиcенан Кадıн
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Медиҳа Султон 1856-йил 30-июлда Долмабаҳçэ саройида туғилган. Унинг отаси Султон Абдулмажид И султон Маҳмуд ИИ ва Безмиâлем Султоннинг ўғли эди. Онаси Гüлисту Кадıн[1] шаҳзода Тоҳир бей Чачбанинг қизи бўлган[2]. Унинг Зекие Султон ва Феҳиме Султон исмли гўдаклигида вафот этган эгизак опалари бор эди. Бўлажак султон Меҳмед ВИ унинг туғишган укаси бўлган. 1861-йилда у ота-онасидан ҳам айрилди. Отаси сил касаллигидан, онаси эса вабодан вафот этди[3].

Шундан сўнг у отасининг бошқа бир хотини Вердиcенан Кадıннинг қарамоғига топширилди[4][5]. Улар ўртасидаги муносабат ҳақиқий она ва қизникидек эди. Вердиcенан 1862-йилда қизи Мунира Султонни йўқотгани учун Медиҳага доимо яқин бўлди ва муаммолари бўлса, ҳар доим унга ёрдам берди. Унинг укаси эса Şаесте Хонимнинг қарамоғига топширилди[6].

Биринчи никоҳи

Медиҳа шайх Нажибзода Сами бейнинг ўғли Аҳмад Нажиб пошога ошиқ бўлиб қолди. У пошони тасодифан кўриб қолган эди[7]. Унинг амакиси Султон Абдулазиз бу никоҳни маъқуллади ва тўйга тайёргарлик ишлари унинг ҳукмронлиги даврида бошланди[8]. Кейинчалик Нажибнинг оиласи Али Суави билан алоқалари борлиги сабабли Абдулҳамид уларга совуқ муносабатда бўларди ва шу сабабли Нажибни Парижга юборди. Аммо Вердиcенан хоним унинг ортга қайтарилишини Раҳиме Пересту Султондан илтимос қилгач, Нажиб ортга қайтарилди. У пошо унвонини олди ва Медиҳа билан никоҳини расмийлаштирилди[9]. Медиҳанинг сепи 1876-йилда ўгай опалари Беҳиcе Султон, Сениҳа Султон ва Ноила Султонники билан бирга тайёрланди[10]. Никоҳ шартномаси 1879-йил 22-январда тузилди, тўй эса 8-июнда Йıлдıз саройида бўлиб ўтди[11]. Жуфтликка яшаши учун Тарлабоши саройи ажратилди[10].

Уларнинг Султонзода Сами бей исмли ўғли 1880-йилда туғилди[12][13]. Сами бей кейинчалик Абдулҳамиднинг шахсий адютанти сифатида Эртуғрул полкида хизмат қилди. Шаҳзода Меҳмед Абдулқодир атрофидагилар сафида у тантанали маросимларда ва ҳар жума куни бўладиган Империя масжидига юришларда қатнашиб, от устида Абдулҳамиднинг ортидан эргашиб борарди[14]. Нажиб пошо 1885-йил апрелида вафот этгач, Медиҳа Султон бева қолди[15].

Иккинчи никоҳи

Нажиб пошонинг вафотидан кейин Абдулҳамид 1885-йилда Медиҳани Меҳмед Ферид пошога унаштирди[16]. Никоҳ 1886-йил 29-апрелда бўлиб ўтди. Медиҳа Султоннинг вакили Ҳофиз Беҳрам бей, Ферид пошонинг вакили эса Ғози Усмон пошо эди[17], бироқ улар фарзанд кўрмади[14].

Медиҳа ва эри Ферид пошо 1884-йилда Фотма Султоннинг вафотидан сўнг бўшаб қолган Балталиманидаги соҳил саройига кўчиб ўтишди[16]. Шундан кейин унинг Тарлабошидаги саройи 1889-йилда турмушга чиқиб, шу ерда яшаган Абдулҳамиднинг қизи Зекие Султонга ажратилди[18].

1898-йил октябр ойида[19] Медиҳа Султон император Вилгелм ИИ билан Истанбулга келган Германия императрицаси Аугуста Виcториа билан Йıлдıз саройи ҳарамида учрашди. Хотираларида Ойше Султон (Абдулҳамид ИИнинг қизи) шундай эслайди: „Опалари (Сениҳа Султон ва Медиҳа Султон)нинг тез-тез гапириб, қаҳқаҳа отиш одатини яхши билган Абдулҳамид ИИ уларга ўзини вазмин тутишни маслаҳат бериб, илтимос қилган эди, аммо барибир опа-сингиллар яна эски одатларига қайтишди. Бобо (отаси Султон Абдулҳамид ИИ) императрицага: „Илтимос, опаларимни кечиринг, улар бироз ҳаяжонланган“, — дейишга мажбур бўлди“[20].

Ферид пошо 1923-йилда вафот этгач, Медиҳа Султон яна бева қолди[21].

Вафоти

1922-йилда Усмонийлар империяси тугатилгач, Медиҳа Султон яшаш учун эри вафот этган Франсиянинг Ниcе шаҳрига борди. Кейинчалик аввал Ментонга, сўнг укаси Меҳмед ВИ билан бирга Санремога кўчиб ўтди. Укаси 1926-йилда вафот этгач, у яна Ниcега қайтди ва 1928-йил 9-ноябрда 72 ёшида шу ерда вафот этди. Сўнгги йилларида у ўғли билан ёмон муносабатда бўлган. Ўғли унга қарашдан бош тортган ва дафн маросимига ҳам бормаган. Медиҳа Султон вафотидан кейин Ниcе шашрида дафн этилган[22][23][24].

Шахсияти

Медиҳа Европа удумларини ёқтирарди. У чиройли ва ниҳоятда салобат билан кийинарди, узун шлейфли кўйлакларида кўркам ва қироличалардек кўринарди. Бўйи пастроқ, териси оппоқ, чиройли қоп-қора кўзли эди ва отасига ўхшарди. Муомалада у назокатли, жозибали ва ниҳоятда меҳрибон бўлган. Саройдагилар уни жуда яхши кўришарди. Сениҳа Султон каби у ҳам кулиб, овозида хушчақчақлик билан гапирарди. Бу икки опа укалари султон Абдулҳамид билан бирга суҳбатлашиб ўтирганида, иккаласи ҳам кулиб, гўё бир-бири билан беллашгандек, уни кулдириб табассум қилдиришга уринарди[14].

Унвон ва мукофотлар

Фарзандлари

Исми Таваллуди Вафоти Изоҳлар
1879-йил 22-январда турмуш қурган Нажиб пошодан (1885-йил апрелда вафот этган)
Султонзода Абдураҳмон Сами бей 1880[12][13] 1961[12] Тарлабоши саройида туғилган. Биринчи бор 1903-йилда Балталиманı саройида Убих қабиласидан бўлган черкес аёли Пейвесте Девлетхон хонимга (1886-йил, Бандıрма — 1964-йил, Лондон) уйланиб, Меҳмед Баҳоиддин Сами, Аҳмад Рукниддин Сами, Умар Фатҳи Сами исмли уч ўғил ва Фотима Комрон Сами ва Ҳадича Гулисту Сами исмли икки қизи бўлган. Иккинчи бор Пейвесте Девлетхон хонимнинг синглиси Дилбесте хонимга уйланган ва Мустафо Соиб Сами исмли ўғил кўрган. Учинчи марта Пейвесте Девлетхон хонимнинг хизматкор аёли Дилнигор хонимга уйланган ва Маҳмуд Экрем Сами исмли ўғил фарзанд кўрган[26][27][28]. 1961-йилда Англиянинг Лондон шаҳрида вафот этган.

Шажараси

Манбалар

  1. ↑ Броокес 2010, с. 284.
  2. ↑ Аредба, Румейса; Аçба, Эдадил. Султан Ваҳдеддин'ин Сан Ремо гüнлери. Тимаş Яйıнларı, 2009 — 73-бет. ИСБН 978-9-752-63955-3. 
  3. ↑ Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017 — 5, 6-бет. ИСБН 978-9-774-16837-6. 
  4. ↑ Улуçай 2011, с. 229.
  5. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 630.
  6. ↑ Каҳя 2012, с. 8.
  7. ↑ Каҳя 2012, с. 37.
  8. ↑ Каҳя 2012, с. 20.
  9. ↑ Фаннй Давис. Тҳе Оттоман Ладй: А Соcиал Ҳисторй фром 1718 то 1918. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 1986 — 12-бет. ИСБН 978-0-313-24811-5. 
  10. ↑ 10,0 10,1 Каҳя 2012, с. 53.
  11. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 631.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Ҳüлагü, М.М.. Юрцуз İмпаратор: Ваҳдеддин : İнгилиз гизли белгелеринде Ваҳдеддин ве Османлı ҳанеданı, Османлı тариҳи. Тимаş, 2008 — 324-бет. ИСБН 978-975-263-690-3. 
  13. ↑ 13,0 13,1 Бардакçı, Мурат. Сон Османлıлар: Османлı ҳанеданı'нıн сüргüн ве мирас öйкüсü. İнкıлâп, 2008 — 179-бет. ИСБН 978-975-10-2616-3. 
  14. ↑ 14,0 14,1 14,2 Броокес 2010, с. 144.
  15. ↑ Каҳя 2012, с. 39.
  16. ↑ 16,0 16,1 Каҳя 2012, с. 47.
  17. ↑ Каҳя 2012, с. 46.
  18. ↑ Каҳя 2012, с. 55.
  19. ↑ Ҳидден, Алехандер W.. Тҳе Оттоман Дйнастй: А Ҳисторй оф тҳе Султанс оф Туркей фром тҳе Эарлиэст Аутҳентиc Реcорд то тҳе Пресент Тиме, wитҳ Нотес он тҳе Маннерс анд Cустомс оф тҳе Пеопле. Н. W. Ҳидден, 1912 — 417-бет. 
  20. ↑ Броокес 2010, с. 165, н. 9.
  21. ↑ Кüçüк, Ҳ.. Тҳе Роле оф тҳе Бектāшīс ин Туркей'с Натионал Струггле, Соcиал, Эcономиc анд Политиcал Студиэс оф тҳе Миддле Эаст анд Асиа. Брилл, 2021 — 281-бет. ИСБН 978-90-04-49221-9. 
  22. ↑ Каҳя 2012, с. 77.
  23. ↑ Улуçай 2011, с. 231.
  24. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 632.
  25. ↑ 25,0 25,1 25,2 25,3 25,4 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет. 
  26. ↑ Аредба, Румейса; Аçба, Эдадил. Султан Ваҳдеддинин Сан Ремо Гüнлери. Тимаş Яйıнларı, 2009 — 61, 62-бет. ИСБН 978-9-752-63955-3. 
  27. ↑ Бардакçı, Мурат. Şаҳбаба: Османоğулларı'нıн сон ҳüкüмдарı ВИ. Меҳмед Ваҳидеддин'ин ҳаятı, ҳатıраларı, ве öзел мектупларı, Гри яйıн дизиси. Пан Яйıнcıлıк, 1998 — 384-бет. ИСБН 978-975-7652-75-5. 
  28. ↑ Вâсıб, Али; Османоğлу, Осман Селаҳеддин. Бир şэҳзаденин ҳâтıрâтı: ватан ве менфâда гöрдüклерим ве иşиттиклерим, Япı Креди Яйıнларı. ЙКЙ, 2004 — 114-бет. ИСБН 978-975-08-0878-4. 

Адабиётлар