Медина Wарда Аулиа
Медина Wарда Аулиа 2012
Мамлакат Индонезия
Туғилиши 7-июл 1997-йил
Жакарта, Индонезия
Саравҳа

Халқаро магистр,

Аёл гроссмейстер
Юқори рейтинги 2417 (Сентябр 2015)

Медина Wарда Аулиа (1997-йил 7-июлда Жакартада туғилган) — индонезиялик шахматчи аёл[1]. У халқаро уста, аёл гроссмейстер унвонларига эга[2].

Медина Wарда Аулиа

Шахматдаги карераси

Шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кўп маротаба иштирок этган. У ўзининг энг яхши натижасини 2012-йилда 4-ўринни эгаллаган ҳолда кўрсатди.

2021-йил июл ойида Медина Wрда Аулиа Сочида шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубогида иштирок этди, у ерда 1-раундда немис шахматчиси Ян Шнайдерни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 2-раундда ҳиндистонлик шахматчи Ҳарика Дронаваллига 0:2[3] ҳисобида ютқазиб қўйди.

Турнирлардаги муваффақияти учун ФИДЕ Медина Wарде Аулиага 2012-йилда аёллар халқаро устаси (WИМ) ва 2013-йилда аёллар халқаро гроссмейстери (WГМ) унвонларини берилди[4]. 2020-йилда у ҳатто эркаклар халқаро устаси (ИМ) унвонини ҳам олди.

Ютуқлар

  • Медина Wарда Аулиа 2008-йилда мактаблар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича 4-жаҳон чемпионати 11 ёшгача бўлган қизлар турнирида ғолиб бўлган.
  • 2010-йилги 10-АСЕАН+ ёш шахматчилар гуруҳлари чемпионатининг 12 ёшли қизлар орасида бўлган бахсларда 1-ўринни эгаллаган.
  • Шахмат бўйича 2-Асеан чемпионати-2011 аёллар ўйинларида ҳам ғолиб бўлади.
  • 2011-йил Жануби-Шарқий Осиё ўйинларининг аёллар ўртасидаги шахсий блиц шахматида кумуш медали соҳибига айланади.
  • 2013-йил Жануби-Шарқий Осиёда Аёллар ўртасидаги халқаро тезкор ва халқаро блиц шахмат ўйинларида бронза медалини қўлга киритади.
  • 2021-йили Жануби-Шарқий Осиё ўйинларида аёллар жамоасида рапид шахмат услуби ўйинларида олтин медалга лойиқ кўрилади.

Манбалар

  1. ↑ „Cалон Гранд Мастер Термуда“. Темпо. 2015-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-август.
  2. ↑ „ФИДЕ Чесс Профиле“. Қаралди: 2014-йил 10-август.
  3. ↑ „Тоурнамент треэ — ФИДЕ Wорлд Cуп 2021“. 2021-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-январ.
  4. ↑ „4тҳ қуартер Пресидентиал Боард Меэтинг, Ченнаи, ИНД, 8-9 Новембер 2013“. 2022-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-январ.