Манбалар



Медузалар – бу сузувчи денгиз жонзотлари, қадимги афсонадаги Горгон Медуза ёки машҳур рус тилидаги мустақил ахборот нашри.

Биласизми, дунё океанларида яшовчи Турритопсис доҳрнии номли медуза бор. Уни кўпинча “абадий медуза” деб аташади. Нега дейсизми?

Бу медуза жуда кичкина — атиги 4–5 миллиметр бўлиб, у ҳаёт айланишини бошқа ҳайвонларникидан фарқли ўтказади. Оддий медузалар қариб, охир-оқибат ўлиб кетади. Аммо Турритопсис доҳрнии хавф, касаллик ёки қариш бошланса, яна полип босқичига қайтиб кетади. Я’ни қайта ёшариб олади.

Илмда бу жараён трансдифференсияция деб аталади, я’ни ҳужайралар бир турдан иккинчи­сига айланиши мумкин. Бу ҳодиса одатда ти­рик жонзотларда бўлмайди, лекин “аба­дий медуза”да мунтазам содир бў­лади.

Албатта, у ҳам ўлжа бўлиб ейилиши ё­ки касалликдан нобуд бўлиши мумкин. Шу­­­­­нинг учун уни мутлақо ўлмас дейиш тўғ­ри эмас. Лекин назарий жиҳатдан у чексиз умр кў­­ри­­­­­­­ши мумкин бўлган ягона жонзот ҳисобланади.

Олимлар бу медузани ўрганиб, ин­сон қаришини секинлаштириш, касалликлар­ни даво­лаш ва ҳужайраларни янгилаш сирларини то­­­пиш­га ҳаракат қи­лиш­моқ­да. Балки, келажакда бу кашфиёт биз­­нинг ҳа­ё­тимизни ҳам узай­тириши мум­­­­кин. ҳттпс://www.гоогле.cом/имгрес?қ=медуза%20малумот&имгурл=ҳттпс%3А%2Ф%2Фгулхан.уз%2Фимагес%2ФМедуза.жпг&имгрефурл=ҳттпс%3А%2Ф%2Фгулхан.уз%2Фбу-қизиқ%2Фёқолмайдиган-медуза&доcид=эВCа_ҚлДwегрпМ&тбнид=дcхқкуле2жwтЖМ&вет=12аҳУКЕwж6с4қ75оОWАхВ9БдсеҲфОпеИсҚнПАОэгҚИОБАА..и&w=640&ҳ=400&ҳcб=2&вед=2аҳУКЕwж6с4қ75оОWАхВ9БдсеҲфОпеИсҚнПАОэгҚИОБАА

Фатхуллаева Умида Шерзодовна