Меэна Кумари[1] (қизлик фамиляси: Маҳжабин Бано; 1933-йил 1-август[2] — 1972-йил 31-март) ҳинд филмларида ишлаган ҳинд актрисаси ва шоири эди. Халқ орасида „Фожеа қироличаси“ номи билан танилган[3][4] Кумари 1939-1972 йилларда фаол бўлган[5]. Кумари танқидчилар томонидан ҳинд киносининг „тарихий жиҳатдан тенгсиз“ актрисаси сифатида таърифланган.[6] 33 йиллик фаолияти давомида у 1972-йилда бевақт вафот этгунига қадар 90 дан ортиқ филмларда рол ижро этган.

Меэна Кумари
Таваллуди
Маҳжабеэн Бано

1-август 1933-йил
Вафоти 31-март 1972-йил(1972-03-31)
(38 ёшда)
Мумбай, Маҳараштра
Касби
  • Актриса
  • шоир
  • қо`шиқчи
Фаолият йиллари 1939-1972
Имзоси

Мина Кумари „Энг яхши актриса“ номинациясида тўртта Филмфаре мукофотини қўлга киритди. У 1954-йилда „Байжу Бавра“ учун „Энг яхши аёл роли“ сифатида ўзининг биринчи Филмфаре мукофот соҳиби бўлган ва „Паринеэта“ (1955) филми учун иккинчи Филмфаре мукофотида кетма-кет ғалаба қозонган. Кумари 10-Филмфаре мукофотларида „Энг яхши аёл роли“ учун учта номинацияни олиб, тарихда из қолдирган ва „Саҳиб Биби Аур Гҳулам“ филмидаги ижроси учун номинацияларда ғолиб чиққан. 13-Филмфаре мукофотларида (1966) у „Каажал“ филми учун энг яхши актриса сифатида сўнгги мукофотини қўлга киритди. Танқидчилар кўпинча унинг „Саҳиб Биби Аур Гҳулам“даги образи унинг ҳаётий ҳикоясига ўхшашлигини таъкидлашади.

Меэна Кумари, саккиз ёшда

Фаолияти

Меэна Кумари (ўнгда) 1940-йилда бола актриса сифатида.

Меэна Кумари актёрлик фаолиятини тўрт ёшида бошлаган. У дастлаб Вижай Бҳатт продюсерликларида; „Леатҳерфаcе“ (1939), „Адҳури Каҳани“ (1939), „Пужа“ (1940) ва „Эк Ҳи Бҳоол“ (1940) филмларида суратга тушган. Вижай Бҳатт Эк Хи Бҳоол (1940) филмини суратга олиш жараёнида Маҳжабинни „Бабй Меэна“ сифатида қайта танлайди[7].

Бабй Меэна „Наи Рошни“ (1941), „Баҳен“ (1941), „Касаути“ (1941), „Вижай“ (1942), „Гариб“ (1942), „Пратиггя“ (1943) ва „Лал Хавели“ (1944) номли филмларда суратга тушган. Мина, „Рамник Продуcтион“ компаниясининг „Баччон Ка Кҳел“ (1946) филмида Мина Кумари номи остида рол ижро этган. Кумарининг ҳаётидаги энг катта зарбалардан бири 1947-йил 26-мартда вафот этган онасининг ўлими эди. „Дуния Эк Сараи“ (1946), „Пия Гҳар Аажа“ (илгари „Жалан“ деб номланган) (1948) ва „Биччаде Балам“ (1948) унинг нафақат рол ижро этган, балки қўшиқ куйлаган дастлабки филмларидан бири эди. 1940-йилларнинг охирига келиб, у ўз эътиборини мифология ёки фантастик жанрларга тегишли филмларга қаратди. „Веэр Гҳатоткач“ (1949), „Шри Ганеш Маҳима“ (1950), „Лахми Нараян“ (1951), „Ҳануман Патал Вижай“ (1951) ва „Аладдин Аур Жадуи Чираг“ (1952) шулар жумласидан. „Магроор“ (1950), „Ҳамара Гҳар“ (1950), „Санам“ (1951), „Мадҳош“ (1951), „Тамаша“ (1952) каби бошқа филмларда асосан ансамбл билан иштирок этган. Меэна Кумарининг юксалиши унинг устози Вижай Бҳаттнинг „Баижу Баwра' (1952) мусиқий асари билан бирга келди.

Сўнгги кунлари ва вафоти

Меэна Кумарининг қабри

“Пакеэзаҳ" эфирга илк боэ узатилгандан уч ҳафта ўтгач, Меэна Кумари жиддий касал бўлиб қолди. 1972-йил 28-мартда у Сент-Элизабетҳ қариялар уйига қабул қилинган[8].

Икки кундан кейин у комага тушди ва кўп ўтмай 1972-йил 31-мартда вафот этди. У 38 ёшда эди. Унинг ўлимига жигар сиррози сабаб бўлгани аниқланган. Эрининг хоҳишига кўра, у Нариалwади, Мазагаон, Бомбайда жойлашган Реҳматобод қабристонига дафн қилинди. Кумари қабр тоши учун қуйидаги насрни сўради: „У ҳаётни синган скрипка билан, синган қўшиқ билан, синган юрак билан тугатди, лекин ҳеч қандай пушаймон бўлмади.“ Унинг хоҳишига кўра, 1993-йил 11-февралда Бомбейда вафот этганида, эри унинг ёнига дафн этилган.

Мукофотлари

Йил Филм Рол Натижа
1954 Баижу Баwра Гаури Ғолиб
1955 Паринеэта Лалита Ғолиб
1956 Азаад Шобҳа Номзодликка қўйилган
1959 Саҳара Леэла Номзодликка қўйилган
1960 Чираг Каҳан Рошни Каҳан Ратна Номзодликка қўйилган
1963 Саҳиб Биби Аур Гҳулам Чҳоти Баҳу Ғолиб
Аарти Аарти Гупта Номзодликка қўйилган
Маин Чуп Раҳунги Гаетри Номзодликка қўйилган
1964 Дил Эк Мандир Сита Номзодликка қўйилган
1966 Каажал Мадҳви Ғолиб
1967 Пҳоол Аур Паттҳар Шанти Номзодликка қўйилган
1973 Пакеэзаҳ Наргис / Саҳибжаан Номзодликка қўйилган

Манбалар

  1. ↑ „Ҳомаге — Меэна Кумари“ (эн-ГБ). Жоурнал оф Индиан Cинема (2020-йил 31-июл). 2020-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-август.
  2. ↑ Адриан Роом „Меэна Кумари“, . Диcтионарй оф Псеудонймс: 13,000 Ассумед Намес анд Тҳеир Оригинс. МcФарланд, 26 Жулй 2010 — 269-бет. ИСБН 978-0-7864-4373-4. Қаралди: 2012-йил 22-апрел. 
  3. ↑ „Меэна Кумари биртҳ анниверарй: Ше ис инспиратион фор алл!“. Фреэ Пресс Жоурнал. 2018-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-октябр.
  4. ↑ „Меэна Кумари – Интервиэw (1952)“. Cинеплот.cом (2017-йил 19-июл). 2018-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-июл.
  5. ↑ Моҳамед, Кҳалид. „Ремемберинг тҳе Трагедй Қуээн Меэна Кумари“. Кҳалеэж Тимес (2016-йил 25-март). 2019-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-октябр.
  6. ↑ Меҳта 2016.
  7. ↑ Винод Меҳта. „Меэна Кумари“ (2013-йил 31-июл). 2018-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июл.
  8. ↑ „Ҳеартбреакинг Сторй оф Маҳжабеэн Бано (Меэна Кумари)“. Жҳакаас Мовиэс (2017-йил 15-март). 2019-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-декабр.