Мегарон (юн. мегарон — катта зал) — Юнонистонда, Эгей маданияти даврида барпо этилган бино ва уй-жойлар тури (мил. ав. 3—2 минг йилликлар). М.нинг тузилиши оддий: олд томони тўғри бурчак шаклида, пешайвони устунли. Асосий хона катта зал бўлиб, ўртасида ўчоқ жойлашган. Шифтдан тутун чиқадиган тешик қолдирилган. Бундай М.лар Троя, Тиринф, Микени ва бошқа шаҳарлардан топилган. Кейинроқ (милоддан аввалги 8—7-а.лардан бошлаб) Юнонистонда М.лар асосида ибодатхоналар барпо этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил