Megrel echkilari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мегрел эчкилари - сути учун боқиладиган эчки зоти. Ватани — Фапбий Грузия (Мегрелия). Пасттекислик ва тоғ Мегрел эчкилари мавжуд. Пасттекислик Мегрел эчкилари майдароқ, гавда тузилиши нозик, вазни 35–40 кг , лекин серсут, мавсумда (6—8 ой) 350—400 (баъзилари 800— 1000) кг сут беради, сутининг ёғлилиги 4—4,5%. Тоғ Мегрел эчкиларининг гавда тузилиши мустаҳкам, суякдор, вазни 40–45 кг . Такаларининг ўртача вазни 55–65 кг . 100 та она эчкидан 130—140 та улоқ олинади. Мегрел эчкиларининг ранги, асосан. оқ ва оч кулранг , жуни дағал, қисқа, тивитли, териси юпқа, пишиқ. Сутдор эчки зотларини яратиш ва уларни та-комиллаштиришда Мегрел эчкиларидан фойдаланиш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |