Меҳмед И (Чалабий) (1387-1421) -усмонлилар сулоласита мансуб турк султони (1413—21). Боязид И Йилдиримнинг ўғли. 1413-йил султонлик тожини акаси Мусодан тортиб олган. М. салтанат чегараларини мустаҳкамлаш, қалъа, иншоотлар, масжидлар барпо этишга алоҳида эътибор берган. 1416-йил М. венецияликлар билан бўлган урушда Дарданеллга яқин жойдаги денгиз жангида мағлубиятга учраган. 25 та ҳарбий кемадан иборат турк флотилияси венецияликларга ўлжа бўлган. М. Венеция билан сулҳ тузишга мажбур бўлади. М.нинг қийин аҳволга тушганидан фойдаланган шайх Бадруддин бошлиқ деҳқонлар султонга қарши қўзголон кўтарганлар. Боязид пошо бошчилигидаги султон қўшини қўзғолончиларни тормор этади. Шайх Бадруддин осиб ўлдирилади. 1420-йил М. Анқара жангидан сўнг Измит қўлтиғи яқинидаги византияликлар тасарруфига кирган шаҳарларни қайтариб олган.

Адабиётлар

  • Новичев А. Д., История Турсии, т. 1, Л., 1963; Петросян Ю. А., Османская империя. Могушество и гибел, М., 1990.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил