Меҳмед ИИ Фотиҳ (1432-1481) — усмонлилар сулоласига мансуб турк султони (1444-46, 1451-81). Мурод ИИ нинг 4-фарзанди. М. ИИ Ф. турк, араб, форс, юнон, славян тилларини билган. Турк қўшинларининг юришига шахсан қўмондонлик қилиб, жаҳонгирлик сиёсати юргизган. 1452-йилнинг мартида М. ИИ Ф. буйругига биноан, Босфорнинг Осиё қисмида Боязид И Йилдирим томонидан барпо этилган Ана-дўлиҳисорнинг қарама-қаршисида, яъни Босфорнинг Европа қисмида Ру-мелиҳиюра қурилади. Натижада Босфордан сузиб ўтаётган хорижий кемаларни божхона текширувидан ўтказиш имконияти туғилади. Византия империяси Боязид И Йилдиримнинг невараси шаҳзода О'рхонни озодликка чиқариш ва ундан султонга қарши фойдаланиш таҳдиди остида Усмонийлардан о'лпон талаб қилиб келарди Меҳмед ИИ Фотиҳ бунга баҳам бериш учун 1453-йилнинг мартида М. ИИ Ф. 150 минг кишилик қўшин, 80 ҳарбий кема ва 300 дан ортиқ юк кемалари билан Византия пойтахти Константинопол томон юриш бошлаган. Қирқ кунлик (18-апрел — 29-май) қамалдан сўнг шаҳар забт этади ва Шаҳзода О'рхонни қатл қилдиради. Константинополнинг турклар томонидан забт этилиши якунланади. Константинополнинг қулаши Византия империясига хотима ясаган ва, аксинча, Усмонли турк империясини жаҳондаги энг қудратли салтанатлардан бирига айланишига олиб келган. М. ИИ Ф. шундан сўнг Болқон ҳамда Марказий Европа мамлакатларини забт этишга киришган. Дастлаб у Сербияга зарба берган, аммо, 1456-йилнинг 27-июлида Белфад остонасвда Янош Ху-няди лашкари билан бўлган жангда мағлубиятга учраган. 1459-йил турклар Сербияни, 1460-йил Мореяни, 1463-йил Боснияни, 1476-йил Валахияни, 1478—79 йил Албанияни ўз тасарруфига киритганлар. М. ИИ Ф. 10 йилдан зиёд муддат давомида Караман бейи ҳамда Оқ қўюнли давлати ҳукмдори Узун Ҳасанга қарши сиёсий кураш олиб бориб бутун Кичик Осиёда ўз ҳокимиятини ўрнатган. 1475-йил М. ИИ Ф. Кафа, Керч, Судак сингари Қора ва Азов денгизи бўйларидаги шаҳарларни истило этиб, Қрим хонлигини ўзига вассал қилган. 1461-йил савдо йўлидаги му-ҳим юнон давлати Трапезунд (Трабзон) ни М. ИИ Ф. жангсиз эгаллаган. Турк қўшинларининг зафарли юришлари М. ИИ Ф.ни Европанинг Венгрия, Италия, Германия каби давлатлари ҳудудларини ҳам истило қилиш режасини тузишга руҳлантирган. 1480-йил 300 кемага жойлашган 100 минг нафар қўшин Жан. Италиянинг Отранго шаҳри томон йўл олади ва уни 2 ҳафталик қамалдан сўнг қўлга киритган. Шаҳар аҳолисининг ярми қириб ташланиб, 8 мингги қулга айлантирилган. Шунга қарамай, М. ИИ Ф. нинг ушбу юриши муваффақияцизликка учраган. Италянлар кучларини бир ерга жамлаб туркларга бир қанча кучли зарбалар беришган. М. ИИ Ф. тахт вориси Боязид ИИ буйруғига мувофиқ, хос табиби томонидан заҳарлаб ўлдирилган. М. ИИ Ф. даврида Усмонли турк империясининг илк қонунлар мажму-аси („Қонуннома“) тузилган. М. ИИ Ф. ҳарбий ва маъмурий бошқарув ислоҳоти ўтказиб, армия ва давлатни мустаҳкамлаган. У олим ва фузалоларга ҳомийлик қилган, қурилиш ишларига катта эътибор берган, ҳукмронлиги даврида мамлакатда 380 та масжид қурдирган, Истанбул унтига асос солган. М. ИИ Ф. форс, юнон ва араб адабиётини яхши билган, ўзи ҳам „Авний“ тахаллуси билан шеърий девон битган.

Меҳмед ИИ
Фотиҳ Султон Меҳмед
Қайсар-и Рум
Абу'л Фатҳ
Фотиҳ

7-усмонийлар султони
Биринчи салтанати
Салтанат 1444-йил август — 1446-йил июл
Ўтмишдоши Мурод ИИ
Давомчиси Мурод ИИ
Иккинчи салтанати
Салтанат 1451-йил 3-феврал — 1481-йил 3-май
Ўтмишдоши Мурод ИИ
Давомчиси Боязид ИИ
Туғилиши 30-март 1432-йил
Эдирне, Румели вилояти, Усмонийлар империяси
Вафоти 3-май 1481-йил(1481-05-03)
(49 ёшда)
Ҳüнкâрçайıрı, Гебзе, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой 1481-йил 22-май
Турмуш ўртоғи Эмине Гüлбаҳар Ҳатун
Гüлşаҳ Ҳатун
Ҳатиcе Ҳатун
Ситти Мüкриме Ҳатун
Çиçэк Ҳатун
Фарзандлари Боязид ИИ
Шаҳзода Мустафо,
Жем Султон,
Гевҳерҳан Ҳатун
Отаси Мурод ИИ
Онаси Ҳумо Хотун
Дини Сунни Ислом
{{{сигнатуре_тйпе}}} Mehmed II Fotihning imzosi

Адабиёт

  • Новичев А. Д., История Турсии, т. 1-4, Л., 1963-78; Петросян Ю. А., Османская империя. Могушество и гибел, М., 1990; Рансимен С, Падение Константинополя в 1453 году, М., 1983.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил