Меҳмед Рауф (1875- Истанбул -1931.23.12) — турк ёзувчиси. Денгизчилар билим юртини тугатган (1893). Истанбулдаги элчилик кемаларидан бирида алоқа офицери бўлиб хизмат қилган. 1908-йил ҳарбийликдан истеъфога чиқиб, тижорат билан шуғулланган. Илк ҳикояси — "Тушкунлик" (1891, "Душмуш") адабий жамоатчилик томонидан юксак баҳоланган. Ижодий камолотида Холид Зиёнинг таъсири катта бўлган. М. Р. бир қанча оқ шеърлар, ҳикоялар, романлар ("Қора мар-варид", 1901, "Талваса", 1909 ва бошқалар) ҳамда "Панжа" (1909) песасини ёзган. "Сентабр" (1901, "Эйлул") асари билан турк психологик романига асос солган. Асарларидаги асосий мавзу севги, муҳаббат, инсоннинг руҳий ҳолатини тасвирлаш. М. Р. "Чиннигул ва ясмин" (1924), "Ёш қиз қалби" (1925), "Маймунжон" (1926), "Дафина" (1927), "Қон томчиси" (1928) романлари, "Ошикрна" (1909), "Хонимлар орасида" (1914), "Бир ишқ тарихи" (1915), "Уч ҳикоя" (1919), "Илк завқ" (1923), "Ишқ кечалари" (1924) ҳикоялар тўплами, "Ферди ва ўртоклари" (1909), "Кураш" (1911), "Сувсар" (1920) каби песалар муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил