Меҳмет Боздаğ (талаффузи: Меҳмет Бўздағ; 1-январ 1983-йилда туғилган[1]) турк ссенарийнависи, филм продусери ва режиссоридир. Шунингдек, у „Боздаğ Филм“ продусерлик компанияси асосчиси ва эгасидир[2].

Меҳмет Боздаğ
Таваллуди 1983-йил 1-январ (1983-01-01) (43 ёш)
Кайсери, Туркия
Фуқаролиги Turkiya bayrogʻi Туркия
Касби Ссенарийнавис, филм продусер, филм режиссор
Фаолият йиллари 2009 – ҳозиргача
Турмуш ўртоғи Аслı Зейнеп Пекер Боздаğ
Болалари 2

Ҳаёти

Боздаğ 1983-йил 1-январда Туркиянинг Кайсери шаҳрида дунёга келган ва Сакаря университетида таҳсил олган. Худди шу университетда у социология бўйича магистратурани ҳам тамомлаган. Сўнгра 2004-йилдан тарихга қизиқа бошлаган.

Фаолияти

2009-йилда Боздаğ ТРТ телеканали орқали эфирга узатилган Сон Рüя („Сўнгги истак“) ва Кардеş Şэҳирлер („Биродар шаҳарлар“) ҳужжатли филмларининг ссенарий муаллифи бўлди. 2010-йилда Усталар, Алимлер ве Султанлар („Устозлар, олимлар ва султонлар“) номли ҳужжатли филми суратга олди.

2014-йилдан Меҳмет Боздаğ ўша машҳур Дирилиş: Эртуğрул тарихий турк сериалини суратга олишни бошлади[3][4]. Тҳе шоw wас верй популар ин Туркей анд Пакистан[5]. Сериал Туркия ва Покистонда жуда машҳур бўлди. 2015-йилда у „Тирилиш: Эртуғрул“ нинг иккинчи мавсумини ва шу йилда Юнус Эмре: Аşкıн Ёлcулуğу („Юнус Эмре: Ишқ саёҳати“) номли яна бир тарихий сериални ҳам яратди[6].

Боздаğ 2020-йилда Ўзбекистон ҳукумати таклифига биноан янги лойиҳа устида 2018-йилдан бери ишлаётганини маълум қилди[7]. 2021-йил 14-февралда Мендирман Жалолиддин тарихий сериали намойиш этилди[7].

2020-йил май ойида у келажакда Покистон билан ҳамкорлик қилмоқчи эканлигини айтди. Ҳозир Меҳмет Боздаğ 2019-йил ноябр ойидан бери АТВ телеканалида намойиш қилинаётган Курулуş: Осман („Ҳукмдор Усмон“) сериалини суратга олмоқда.

Манбалар

  1. ↑ „'Дирилиş Эртуğрул'а ҳаят верен адам: Меҳмет Боздаğ“ (тр). www.тиметурк.cом. Қаралди: 2021-йил 23-июн.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Боздаğ Филм“ (тр). www.боздагфилм.cом.тр. Қаралди: 2021-йил 23-июн.
  3. ↑ САБАҲ, ДАИЛЙ „Продуcер оф ʻРесурреcтион Эртуğрулʻ ревеалс неw прожеcт он Жалал ал-Дин Кҳwаразмшаҳ“ (эн-УС). Даилй Сабаҳ (2020-йил 7-октябр). Қаралди: 2021-йил 22-июн.
  4. ↑ Полат, Cüнейт „Дирилиş Эртуğрул'ун Япıмcıсı Меҳмет Боздаğ: Ҳер şэй бир рüя иле баşладı!“ (тр). Cüнейт Полат (2016-йил 10-май). Қаралди: 2021-йил 22-июн.
  5. ↑ „Туркиш Эртугрул ТВ сериэс такес Пакистан бй сторм“. www.аа.cом.тр. Қаралди: 2021-йил 22-июн.
  6. ↑ „Афтер 'Дирилис: Эртугрул', 'Юнус Эмре' то аир он стате-рун телевисион“ (эн). Тҳе Натион (2020-йил 20-ноябр). Қаралди: 2021-йил 22-июн.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Продуcер оф ʻРесурреcтион Эртуğрулʻ ревеалс неw прожеcт он Жалал ал-Дин Кҳwаразмшаҳ“ (эн-УС). Даилй Сабаҳ (2020-йил 7-октябр). Қаралди: 2021-йил 6-апрел.

Ҳаволалар