Меҳмонномайи Бухоро — тарихий асар. ХВИ аср бошларида Мовароуннаҳр ва Хуросонда кечган ҳарбий-сиёсий жараёнлар тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутади. Форс тилида ёзилган[1].

Меҳмонномайи Бухоро

Асар Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳхон томонидан 1503–1509-йиллар оралиғида ёзилган[2]. Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳхон Муҳаммад Шайбоний ҳаётининг охирги 5—6 йилида у билан бирга юриб, унга ҳамроҳлик қилган, машваратлар ва ҳарбий юришларнинг деярли барчасида иштирок этган ҳамда кўрган-билганларини мазкур асарига киритган[1]. Бу асар мемуар асардан кўра саёҳат кундалигин эслатади[2].

Ҳозирги кунда асарнинг фақат 2 та қўлёзма нусхаси бизгача етиб келган: бири — ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланадиган асл нусха саналади; иккинчиси — Истанбулда Нури Усмония кутубхонасида сақланаётган, юқорида қайд қилинган қўлёзмадан кўчирилган нусхадир. Тошкент нусхаси асосида 1976-йили Р. Жалилова томонидан Меҳмонномайи Бухоронинг форсийдан русчага таржимаси ва фотофаксимил нашри амалга оширилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Замонов 2021, с. 8—9.
  2. ↑ 2,0 2,1 Мажид 2021, с. 16.

Адабиётлар

  • Мажид А. Шайбонийлар давлати (1500–1599). Тошкент: Насим Кутуб, 2024 — 648-бет. ИСБН 978-9910-9384-0-5. 
  • Замонов А. Бухоро хонлиги тарихи: методик қўлланма. Тошкент: Баёз, 2021 — 264-бет. ИСБН 978-9943-6372-0-7.