Mehmonxona
Меҳмонхона — 1) турар жойларда меҳмон учун мўлжаллаб алоҳида қурилган катта хона. Ўрта Осиё халқларида қадимдан мавжуд бўлиб, одатда, ташқи ҳовлида энг қулай жойда 2 хона (даҳлиз ҳамда ичкихона) қилиб қурилган. Ҳовли ва уй мужассамотининг асосий ва муҳим ўрнини эгаллаган, бошқа хоналарга нисбатан кенг, баланд, ҳашаматли қилиб қурилган, бўяма ва ўйма нақшлар билан ҳашаматли безатилган. Ҳар бир вилоят ўзига хос тузилишга эга бўлиб, тахмон ва токчалар ишланган. Палак, гулкўрпа, чойшаб, зардевор, гилам ва бошқа меҳмон кутиш учун керакли бўлган бюмлар билан жиҳозланган (яна қаранг Аҳмадбекҳожи меҳмонхонаси, Ўзбекистон давлат амалий санъат музейи ва бошқалар); 2) бошқа жойдан меҳмон бўлиб келган кишилар учун вақтинча яшаб туришга мўлжаллаб қурилган махсус бино. Дастлабки кўринишидаги бинолар Оссурияда (милоддан аввалги Х аср) бўлган. Бу турдаги бинолар турли халқларнинг яшаш шароитлари билан боғлиқ равишда турлича аталган. Масалан, Ўрта Осиёда карвонсарой, работ, "зовия", арабларда "хон", Россияда "Гостиний двор", "корчма", Франсия ва Испанияда "таверна", "ҳарчевна", инглизларда "инна", японларда "рёкан" каби. ХВИИИ асрдан бошлаб Франсияда "отел" номи билан юритила бошлади ва ҳоказо. Кейинчалик бу ном бошқа мамлакатларга ҳам тарқалди. Отел типидаги М.лар илк бор Россия (Москва)да 1879-йил қурилган (мас, "Гранд-Отел" М.си, у 1959-йил "Москва" М.си билан бирлаштирилган). Ўрта Осиёда дастлабки М. Тошкентда 1905-йил қурилган ("Национал", кейинчалик "Шарқ" деб номланган). Аҳолининг маданий ва маиший шароити ўсиши, савдосотиқнинг ривожланиши, сайёҳ ва ишбилармонларнинг ўзаро учрашувлари турли турдаги қурилишини тезлаштирди, шунингдек, пойтахт шаҳарларида, дам олиш масканларида, тарихий ёдгорликлар яқинида ҳам кўплаб М.лар қад кўтарди. Ўзбекистонда замонавий миллий меъморлик анъаналари, маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олиб "Ле Меридиан Тошкент", "Ўзбекистон", "Турон", "Афросиёб", "Чорсу", "Бухоро", "Интерконтинентал", "Шератон", "Дедеман силкрауд", "Гранд мир" ва бошқа меҳмонхоналар бунёд этилди. Бундан ташқари, турли вазирлик ва идораларга қарашли М.лар ("Локоматив", "Саёҳат", "Космос" ва бошқалар), умумий М., туристлар М.си, йўловчилар (аэропорт, вокзал, автовокзал ва бошқалар) М.си, спортчилар М.си, автотуристлар М.си (мотел, кемпинг ва бошқалар), замонавий класс, разрядга бўлинган (4 ва 5 юлдузли), жаҳон талабларига жавоб бера оладиган М.лар бунёд этилмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |