Mehnat

Меҳнат жамият ёки алоҳида индивид талаб ва эҳтиёжларини қондириш учун бажариладиган фаолият туридир. Меҳнат иқтисодиётда ишлаб чиқариш омилларидан бири сифатида кўрилади.
Меҳнат — инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолияти; энг аввало табиат предметларини ўзгартириб, эҳтиёжга мослаштиришни билдиради. Меҳнат кишилик жамияти ҳаётининг асосий шарти, чунки у туфайли инсониятнинг яшаши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар яратилади.
Инсоннинг фаолияти туфайли меҳнат предметлари маҳсулотга айланади. Меҳнат одамни ҳайвондан фарқлантирадиган энг муҳим белгидир. Меҳнат туфайли инсон табиатдаги нарсаларни ўзгартирибгина қолмайди, балки ўзи ҳам камол топади, унинг аклий ва жисмоний қобилиятлари ўсади. Меҳнат жараёнида инсон табиат кучларини ўз мақсадига бўйсундиради.
Жамият тараққий этиши билан Меҳнат тақсимоти юзага келади ва борган сари чуқурлашиб боради, Меҳнатнинг янги турлари юзага келади, улар мустақил вазифага эга бўлади. Меҳнатдаги ихтисосла-шув туфайли табиат сирлари чуқур ўрганилади, табиий нарсалар тўлароқ ишлатилади, ҳатто, уларнииг хоссалари ўзгартирилади. Меҳнат тақсимотининг даражаси жамиятдаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг қай даражгиа эканлигини ифодалайди. Меҳнат турлари юзага келиши билан Меҳнат фаолияти натижаларини айирбошлаш, ҳар хил меҳнаши бир-бирига мослаштириш эҳтисжи туғилади. Бу эса меҳнатга ижтимоий тус беради, чунки маҳсулотлар ва чизматлар кўпчилик меҳнатининг шпижасига айланади. Шундай шароитла Мни бошқариш тизими юзага келали на у махсус вазифага эга бўлади. Меҳнат натижаси (маҳсулот) товарта айлапгапда, яъни пул воситаси билан айир-бошланганда Меҳнатнинг киймат яратишдаги роли жиҳатидан конкрет ва абстракт Меҳнатга бўлиниши юз беради. Меҳнат ўзининг мазмуни ва ҳарактери жиҳатидан ақлий, жисмоний, малакали (мураккаб) ва малакасиз (оддий) Меҳнатга бўлинади.
Ақлий Меҳнат — инсоннинг тафаккур фаолияти. Бунга муҳандис, врач, агроном, ўқитувчи, олим ва бошқа меҳнати мисол бўлади. Жисмоний Меҳнат — инсоннинг жисмоний фаолияти. Бунга ишчи, деҳқон, косиб Меҳнати мисол бўлади. Малакали Меҳнат махсус тайёргарликни талаб этади. Малакасиз Меҳнат махсус тайёргарликни ва қобилиятни талаб этмайди, мас, юк ташувчи, фаррош, қоровул Меҳнат
Фантехника тараққиёти таъсирида Меҳнат воситалари мукаммаллашади, ходимларнинг маҳорати, малакаси усади, ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш, автоматлаштириш, ахборотлар технологиясини кенг жорий этиш ва уни ташкил этишни тубдан такомиллаштириш натижасида Меҳнат мазмунининг мунтазам ўзгариши юз беради. Меҳнатда ҳар бир ходимнинг узлуксиз таълим ва маданийтехникавий савияси ҳамда малакаси ортиб бориб, ҳам ижтимоий, ҳам якка тартибдаги мехмат самарадорлигининг узлуксиз ўсиб бориши асосида аҳолининг турмуш даражаси ошадидур[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Меҳнатга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |