Mehriddin Abdullayev
Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев (1969-йилда Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилган) — ўзбекистонлик иқтисодчи ва ҳуқуқшунос.
| Меҳриддин Абдуллаев | |
|---|---|
Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев | |
| Ўзбекнефтгаз компанияси раиси | |
|
Мансаб даври 2021-йилдан – 2023-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Баҳодир Сиддиқов |
| Вориси | Баҳодир Сиддиқов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1969-йил 27-ноябр Бухоро вилояти Жондор тумани |
| Маълумоти | Тошкент давлат юридик университети |
| Мукофотлари |
|
Фаолияти
1993-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2005-йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Техника фанлари доктори (Дсc)[1].
Меҳриддин Абдуллаев меҳнат фаолиятини 1993-йили Марказий банкнинг Жондор тумани бўлимида бошлаган.
1994-1997-йилларда „Пахтабанк“ аксиядорлик-тижорат банки Жондор бўлими етакчи мутахассиси ва бош мутахассиси лавозимларида фаолият олиб борган.
1997−2003-йилларда Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси раҳбари, Миллий банк раисининг биринчи ўринбосари, „Асака“ банки филиали бошқарувчиси лавозимларида ишлаган.
2003−2006-йилллар оралиғида Марказий банкнинг Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2010-йилдан меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида давом эттирди. 2010−2012-йилларда Пенсия жамғармаси ижрочи директори, 2012−2015-йилларда Молия вазирининг ўринбосари, 2015−2016-йилларда Республика йўл жамғармаси ижрочи директори лавозимларида фаолият юритган.
2016−йилда Бухоро вилояти ҳокимининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ёшлар сиёсати фаолиятини мувофиқлаштириш, маъмурий масалалар ва ўзини-ўзи бошқариш органлари биринчи ўринбосари, 2017-йилда ҳокимликларнинг бошқарув тузилмаси янгиланганидан кейин вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2016−2017-йиллар оралиғида Бухоро вилоятининг ҳоким ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган[2][3].
2017-йилдан 2020-йилгача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган[3].
2020—2023-йилларда „Ўзбекнефтгаз“ аксиядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган[4]. Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Бунёдкор клуб раҳбарияти, футболчилар ва фан клуб аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда 2021−2022-йиллардаги клубдаги салбий кўрсаткичларни кескин танқид қилди[5]. Бир вақтнинг ўзида „Бунёдкор“ футбол клуби президенти бўлган[6][7].
2023-йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари. 2026-йилдан Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти[8].
Мукофотлари
2024-йил 24-августда Содиқ хизматлари учун медали билан мукофотланган[9].
Манбалар
- ↑ „«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” футбол клуби президенти лавозимига тайинланди“ (2021-йил 2-март). 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
- ↑ „Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз» раҳбари бўлди“ (2022-йил 8-январ). Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
- ↑ 3,0 3,1 „Президент Меҳриддин Абдуллаевни янги лавозимга тайинлади“ (2019-йил 23-сентябр). Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
- ↑ „“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев нефт ва газ саноати ходимларини касб байрами билан табриклади“.
- ↑ „“Бунёдкор” клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги йиғилишда клуб бош директори ва бош мураббийи лавозимидан озод этилди“.
- ↑ „“Бунёдкор” клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги йиғилишда клуб бош директори ва бош мураббийи лавозимидан озод этилди“ (2022-йил 9-сентябр). Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
- ↑ „Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» а’золари билан учрашди. Янги бош мураббий тайинланди“ (2020-йил 3-март). 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
- ↑ „Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти этиб тайинланди“.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.