Меҳригиёҳ, мандрагора (Мандрагора) — Соланаcеаэ оиласига (итузумдошлар) мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Барглари йирик, тухумсимон, яхлит, бўйи 80 см ча. Гуллари сарғиш-яшил, зангори, бинафша ёки оқ, якка. Меваси — тўқ сариқ, думалоқ, йирик резавор-мева. Ўрта денгиз соҳиллари ва Ҳимолай ҳудудида 5 тури, Туркманистонда бир тури усади. Органлари таркибида алкалоидлар (гиоссиамин, скополамин ва бошқалар) бор. Ундан таййрланадиган препаратлар организмдаги оғриқни қолдириш учун ишлатилади.[1]

Ўзбекистонда доривор ўсимлик сифатида Ўзбекистон ФА Ботаника илмий ишлаб чиқариш марказининг ботаника боғида ўстирилади. Уни кўпайтириш йўллари ишлаб чиқилган.[2]

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонимиз турли-туман ўсимликларга ниҳоятда бой. Сўнгги ма’лумотларга қараганда, юртимизда уларнинг 4500 тури аниқлаган. Ма’лумки, наботот олами ўзига хос сир-синоат ва хосиятга эга. Ана шундай ўсимликлардан бири “меҳригиёҳ” бўлса, иккинчиси “женшен”дир.

Бу иккала ўсимликнинг бир-бирига ўхшаш томони нимада, деган савол туғилиши табиий. Дарҳақиқат, “меҳригиёҳ” қандай ўсимлик, унинг “женшен”дан фарқи нимада?

“Меҳригиёҳ” ҳақида қадимдан турли афсона ва ривоятлар юради. Унинг илдизини кавлаш ўлимга маҳкум этилган одамларгагина буюрилган. Сабаби, “меҳригиёҳ” илдизини кавлаган одам ўша заҳотиёқ жон таслим қилади. Бежизга юнон олими Феофраст “Ўсимликлар ҳақида тадқиқотлар” китобида “меҳригиёҳ” илдизини кавлашдан аввал қуйидаги амалларни бажаришни тавсия қилмаган: “Аввало, қиличингизни ўсимлик атрофида уч бора айлантиринг, сўнг юзингизни кун ботиш тарафга буриб, ўсимликни шартта кесиб ташланг. Иккинчи тупини кесишдан аввал ўсимлик атрофида рақс тушиб, афсун ўқинг”.

Қадимги қўлёзма манбаларда “меҳригиёҳ” илдизини кавлашнинг бир қанча усуллари ҳам келтирилган. Унга кўра, ўсимлик атрофи эҳтиёткорлик билан кавлаб олиниб, илдизига тизимчанинг бир учи, иккинчи учи эса оч қолган ит думига боғлаб қўйилади. Итдан анча нарига бир бўлак гўшт ташланади. Гўштнинг исини сезган жонивор ўша томонга талпинади. Натижада, гўштни ейиш учун олға интилган ит ўсимлик илдизини суғуриб олади. Илдизи ердан суғурилаётган чоғда ўсимликдан таралган чинқириқ та’сирида ит тил тортмай ўлади.

Бу афсона Узоқ Шарқ ўлкалари — Хитой, Япония, Корея ва Амур дарёси ўзанларида ўсадиган “женшен” ўсимлиги билан чамбарчас боғлиқ. Бундан 4000 минг йил муқаддам “женшен” Шарқ табобатида жуда муҳим ўрин тутган. Хитойлик табиблар унинг ёрдамида турли хил хасталикларни даволашган, кексаларга эликсир сифатида исте’мол қилишни буюришган. Қадимги фармакология китобларида ўсимликнинг илдиз шарбати ўлим талвасасида ётган одам-да тетиклик бахш этиши қайд этилади. Хитой табиблари “женшен”нинг ажойиб хусусиятларини ўзига усуллар ёрдамида ҳам аниқлашган. Масалан, ХИ асрларда гиёҳнинг кучи бир хил жисмоний тайёргарликка эга йигитларни узоққа чоптириш орқали синаб кўрилган. Шунингдек, “женшен” Тибет табобатида азал-азалдан ғоятда қадрланар эди. Уни табиблик билан шуғулланувчи роҳиблар узоқ йиллар давомида бегона кўзлардан асраб келишган.

Х аср бошларида Ўрта Осиёликлар ҳам “женшен” тўғрисида эшитганлар. Буюк аллома Абу Али ибн Сино асарларида ўсимлик ҳақида муфассал ма’лумот келтирилган. “Женшен” илдизининг яна бир ҳайратланарли хусусияти бор. Агар унинг пояси шамол, ҳайвон ёки бошқа бирон-бир сабабга кўра синиб қолса, илдиз чуқур уйқуга кираркан. Бу ҳолатни теримчилар “Женшен ерга кириб кетди” дея талқин қилишади. Илдизнинг уйқуси 20-йил, боринг-ки ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин. Унинг янги поя ва барглари қулай шароит туғилгандагина униб чиқади. Қизиғи шундаки, одам қиёфасига ўхшаш “женшен” илдизи бошқаларига қараганда қимматбаҳо саналади. Илдизнинг ёши қанча катта бўлса, унинг шифобахшлик хусусиятлари ҳам шунча кўп бўлади.

Ҳаётбахшлик бобида “меҳригиёҳ” илдизи ҳам “женжен”дан сира қолишмайди. Юқорида қайд этилганидек, бу ўсимлик хусусида буюк алломаларимиз Ибн Сино ва Беруний томонидан қимматли ма’лумотлар келтирилган. Уларда “меҳригиёҳ” “Ябриҳус санам” деб аталган. Ибн Сино “Ал-Қонун” китобининг ИИ жилдида ўсимликка батафсил тўхталар экан, унинг моҳияти, табиати, хоссалари, инсон а’золари – бўғинлар, бош, кўз, озиқлантириш ва бошқа а’золарга та’сири ҳақида шундай ёзади: “Ҳақиқатда бор бўлган Ябриҳус қорамтир бўлиб, уваланишга мойил ва куст (ўсимлик, муаллиф) каби йирикдир... Табиблардан уни варафия деб атовчилар ҳам бўлган, я’ни уни илдизи муҳаббат ҳиссини қўзғатувчидир”.

Ўз асарида ибн Сино “меҳригиёҳ” икки хил бўлишлиги қайд этган. “Биринчиси урғочиси, деб танилган бўлса, ранги бироз қорага мойилдир. Унга ривқус, я’ни қоҳу (ўсимлик, муаллиф) “меҳригиёҳ” дейдилар. Чунки унинг япроғи қоҳу япроғи билан ҳамшаклдир... Иккинчи хили – “меҳригиёҳ”нинг эркаги, бу оқ, силлиқ, йирик ва энли бўлади. Япроғи лавлаги япроғига ўхшашдир...”.

Ботаникага оид илмий манбаларда ёзилишича, ўтган аср охирларида ер юзида меҳригиёҳнинг уч тури ма’лум бўлган. Ҳозирги пайтда эса уларнинг сони 6 тага етган бўлиб, аксарият Андалусия, Италия, Юнонистон, Ҳимолай ва Тибет тоғларида ўсиши ма’лум.[3][4] Марказий Осиёда илк бор “меҳригиёҳ” 1938-йили Туркманистоннинг Копетдоғ тоғининг ғарбий сарҳадларида топилган. Барглари лавлаги япроғини эслатувчи, илдизи одам қиёфасига ўхшаш, меваси эса ўзимиз билган помидор мевасига яқин (ўсимлик систематик жиҳатдан ҳам унга яқин) бўлган, мазаси эса пишиб етилган қовунга ўхшайди. Қувонарли жиҳати шундаки, ҳозирги кунда бу шифобахш ўсимлик Ўзбекистон Республикаси ФА “Ботаника” ИИЧМнинг Ботаника боғига ажратилган тажриба даласида ёш ботаник олимлар томонидан экиб, ўстирилмоқда.

Ҳа, илдиз тузилиши одам қиёфасига ўхшаш бўлган бу иккала шифобахш ўсимликни инсонлар бежизга ҳаёт илдизлари, деб аташмаган. Аслида табиатнинг Яратувчиси ўзи моҳир яратувчи. Айнан инсон қиёфасини ана шу ўсимликлар илдизида акс эттириб, дардлардан халос этиб, ҳаёт бахш этган[манба керак].

Расмлар

Манбалар

  1. ↑ Армандо Т. Ҳунзикер: 'Тҳе Генера оф Соланаcеаэ' (о'збек тилида: 'Итузумдошларнинг Туркуми'). А.Р.Г. Гантнер Верлаг К.Г., Руггелл, Лиэчтенстеин 2001. ИСБН 3-904144-77-4
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Унгричт, Стефан; Кнапп, Сандра & Пресс, Жоҳн Р. (1998). А ревисион оф тҳе генус Мандрагора (Соланаcеаэ). Буллетин оф тҳе Натурал Ҳисторй Мусеум, Ботанй Сериэс. 28 (1): 17–40.ҳттпс://арчиве.орг/стреам/буллетинофнатура28натулонд#паге/26/моде/2уп Олинган 8ам 9/3/20
  4. ↑ Ту, Тиэяо; Волис, Сергеи; Диллон, Мичаэл О.; Сун, Ҳанг & Wен, Жун (2010). Дисперсалс оф Ҳёсcямеаэ анд Мандрагореаэ (Соланаcеаэ) фром тҳе Неw Wорлд то Эурасиа ин тҳе эарлй Миоcене анд тҳеир биогеограпҳиc диверсифиcатион wитҳин Эурасиа. Молеcулар Пҳйлогенетиcс анд Эволутион. 57 (3): 1226–1237.ҳттпс://www.сcиэнcедиреcт.cом/сcиэнcе/артиcле/абс/пии/С105579031000374Х?виа%3Диҳуб Олинган 8ам 9/3/20