Mehrimoh Sulton
Меҳримоҳ Султон (усмонли туркча: مهرماه سلطان; тах. 1578/1579-йилда туғилган) – Усмонийлар маликаси, Усмонийлар империяси султони Мурод ИИИ нинг (ҳ. 1574–1595) қизи, султон Меҳмед ИИИ нинг (ҳ. 1595–1603) синглиси.
| Меҳримоҳ Султон | |
|---|---|
| Туғилиши |
тах. 1578/1579[1]. Топкапı саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси |
| Вафоти |
1625-йилдан кейин Константинопол, Усмонийлар империяси |
| Дафн этилган жой | |
| Турмуш ўртоғи |
Элвендзода Али пошо
(турм. 1594; ваф. 1599) Мироҳур Аҳмад пошо
(турм. 1600; ваф. 1618) Çэркес Меҳмед пошо (турм. 1618; ваф. 1625) |
| Сулола | Усмонийлар |
| Отаси | Мурод ИИИ |
| Онаси |
Сафия Султон (баҳсли) |
| Дини | Ислом, суннийлик |
Таваллуди
Усмонийлар реестрига кўра, 1595-йилда Мурод ИИИ вафот этганида Меҳримоҳ Султон унинг энг катта қизлари қаторида бўлган[2], бу эса унинг Сафия Султоннинг қизи бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Меҳримоҳ Султон 1578-йилдан олдин туғилмаган. Шунингдек, у султон Сулаймон И нинг қизи Меҳримоҳ Султоннинг вафотидан кўп ўтмай туғилган бўлса, бу ҳам мантиқан унинг Сафия Султоннинг қизи деган тахминга тўғри келади. Агар Меҳримоҳ Сафия Султоннинг қизи бўлган бўлса, унинг Меҳмед ИИИ, Шаҳзода Салим ва Шаҳзода Маҳмуд исмли уч нафар туғишган акаси, Ҳумошоҳ Султон, Ойша Султон ва Фотма Султон исмли уч нафар туғишган опалари бўлган[3].
Никоҳлари
Меҳримоҳ Султон Мироҳур Аҳмад пошога турмушга чиққан[4]. Никоҳдан сўнг Меҳмед ИИИ уни Мосул ҳокими этиб тайинлаган. Аҳмад И ҳукмронлиги даврида Аҳмад пошо 1614-йилгача Румелиа ҳокими лавозимида, кейинроқ эса Дамашқ ҳокими лавозимида хизмат қилган[5].
Аҳмад пошо 1618-йилда вафот этгач, Меҳримоҳ Султон Çэркес Меҳмед пошога турмушга чиққан[6]. Меҳмед пошо 1618-йилда Дамашқ ҳокими лавозимида Меҳримоҳ Султоннинг олдинги эри Аҳмад пошонинг ўрнини эгаллаган, шу сабабли Аҳмад пошонинг вафотидан кейин эҳтимол ўша йилнинг ўзида Меҳримоҳ Султон Меҳмед пошога турмушга чиққан, деб тахмин қилиш мумкин.
1621-йилда Меҳримоҳ ва унинг эри Истанбулга келган, чунки Меҳмед пошо тўртинчи вазир этиб тайинланган. Мурод ИВ ҳукмронлиги даврида у 1624-йилда Бош вазир бўлган ва 1625-йил 28-январда Токатда вафот этгунига қадар шу лавозимда хизмат қилган. Меҳримоҳ Султон Меҳмед пошо билан никоҳида фарзанд кўрган-кўрмагани номаълум.
Вафоти
Неҳримоҳ Султоннинг кейинги ҳаёти, шунингдек, унинг яна турмуш қурган-қурмагани номаълум[7]. У 1625-йилдан кейин, эҳтимол Мурод ИВ ҳукмронлиги даврида вафот этган, бироқ бу маълумот ҳам тасдиқланмаган. Меҳримоҳ Султон вафот этгач, Аясофя ҳовлисида жойлашган Мурод ИИИ мақбарасига дафн этилган.
Манбалар
- ↑ Сакаоğлу 2015, с. 289.
- ↑ Сакаоğлу 2015, с. 218.
- ↑ Сüрейя, 1 Cилд 1996, с. 26.
- ↑ Уçтум, Нежат Р. (Оcтобер 20, 1980). "Ҳüррем ве Миҳрüмаҳ Султанларıн Полоня Кıралı ИИ. Зигсмунд'а Яздıкларı Мектуплар". Беллетен (Тüрк Тариҳ Куруму) 44 (176): 697–716. дои:10.37879/беллетен.1980.697. ИССН 0041-4255. ҳттпс://дергипарк.орг.тр/эн/пуб/тткбеллетен/иссуэ/71135/1140386. п. 707.
- ↑ Мустафа Наима Эфенди. Наîмâ Тâриҳи - Cилт 2. Зуҳури Даниşман Яйиневи, 1968 — 650-бет.
- ↑ Тезcан, Баки (2001). Сеарчинг Фор Осман: А Реассессмент Оф Тҳе Депоситион Оф Оттоман Султан Осман ИИ (1618-1622). пп. 328 н. 18.
- ↑ Мандел, 1992, п. 214.
Адабиётлар
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер (тр). Оğлак Яйıнcıлıк, 2015. ИСБН 978-9-753-29623-6.
- Сüрейя Меҳмед Бей. Сиcилл-и Османи Нури Акбаяр: . Истанбул: Тариҳ Вакфи Юрт Яйıнлар, 1996 — 469-бет.