Меҳрноз ёки Нозмеҳр – Алишер Навоийнинг “Хамса”си таркибига кирувчи “Садди Искан­да­рий” достони­даги асосий қаҳрамон Искандарнинг иккинчи хотини, Кашмир шоҳи Маллунинг қизи. Достонда у гўзал ва нозли қиз дея таърифланади. Умуман олганда, гўзаллик билан уйғунлашган Кашмир ҳийлагарлиги рамзини билдиради[1].

Бу иштин малолат топиб Нозмеҳр

Ки, шоҳ ўзга ён қилди оғоз меҳр[2].

(“Садди Искандарий”)

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Алишер Навоий. Садди Искандарий.