Меҳроб (араб. — ҳарб жойи, жанггоҳ; бу ерда намоз пайтида шайтон билан имом ўртасидаги уруш жойи маъносида) — масжиднинг Макка (Каба)га қарата йўналтириб девор ичига ишланган равоқ шаклли жой, саждагоҳ. ярим айлана, кўп қиррали, тўғри тўртбурчак шаклда ишланиб, тепаси равоқ ёки ярим айлана шаклида безалади, атрофи ҳошияланган бўлади. Айрим М.лар ёғоч, ганч, нақшинкор мармар ва кошинлар билан қопланган, бадиий безакли устунлар ва равокди ҳошиялар билан безатилган. М. ислом динининг дастлабки даврларидан мавжуд. Намоз вақтида имом М.га ўтиб, киблага юзланади ва унинг орқасидан жамоа бўлиб намоз ўқилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил