Меҳтар Ориф мадрасасиМеҳтар Ориф гузарида жойлашган бўлиб, 2 ҳужрадан иборат бўлган.

Меҳтар Ориф мадрасаси
Жойлашув Бухоро
Тури мадраса
Харита

Тарихи

У аштархоний ҳукмдор Имомқулихон даврида қурилган масжид-мадрасадир. Бу тўғрида унинг сақланиб қолган вақф ҳужжатида маълумотлар мавжуд: „Соҳиби эҳсон меҳтар Ориф ибн мағфиратпаноҳ мирзо Абдол Хиёбоннинг шарқий тарафида пишиқ ғиштдан масжид қурдирди. Унинг шимолий, шарқий ва жанубий томонида айвони ва таҳоратхонаси билан бирга мактабхонаси ҳам бор эди“. Ушбу иморатнинг уч тарафи кўча билан ўралган. Воқиф Самжан туманидаги бир қанча ерларини ўзи қурдирган масжид учун вақф қилган. Мазкур вақф ҳужжати ҳижрий 1051-йил раби ул-аввал ойида (1641-йил июнъ) расмийлаштирилган. Ҳужжатда масжид ёнида мактабхона ҳам қурилди дейилмоқда. Шарифжон махдум уни мадрасалар қаторида кўрсатган. Қозикалон Мир Бадриддин арзномасида Меҳтар Ориф гузари масжиди фаррошлигига қори Шодмон тай- инланаётганини маълум қилган. Маоши 6 ман ғалла бўлган. Бемор талабалар рўйхатида қори Абдузоҳид Бухорий ва яна бир талаба касал бўлгани қайд қилинган. Абдуллахожа Абдий Меҳтар Ориф масжидида рамазоннинг охирги ўн кунида „Султон“ тахаллуси билан шеърлар битган Султонхон эшон бир гуруҳ яқинлари билан эътикоф ўтирганини ёзган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Бухоро та'лим тизими тарихи. Абдусаттор Жуманазар. Тошкент: Академнашр, 2017. – Б. 334.