Mekong
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Меконг (юқори оқимида Дза-Чу, ўрта оқимида Лансансзян деб аталади) — Ҳиндихитой я. о.даги энг катта даре, Хитой, Лаос, Камбоджа, Ветнам ҳудудларидан оқади, қисман Лаос билан Мянма ва Таиланд ўртасидаги чегара вазифасини ҳам бажаради. Узунлиги 4500 км, ҳавзасининг майдони 810 минг км². Тибет тоғлигидаги Тангла тизмасидан бошланиб, Сино-Тибет тоғларининг чуқур даралари орқали ва Камбоджа текислигидан оқади. Ўзани сер-остона. Камбоджа текислигига чиқишда катта шаршара (баландлиги 21 м) ҳосил қилган. Жанубий Хитой денгизига ботқоқлашган делта (майдони 70 минг км²) қосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: ўнгдан — Мун, Тонлесап; чапдан — У, Тхан, Сан. Пномпен шаҳри яқинида ўртача сув сарфи 13,2 минг м³/сек. Даре, асосан, мавсумий ёмғирлардан, юқори қисмида қор ва музнинг эришидан сув олади, бу вақгда сув сат-ҳи 10-15 м га кўтарилади, сув сарфи эса 30 минг м³/сек. га етади. Тез-тез сув тошклнлари бўлади. Тонлесап кули даре оқимини тартибга солиб туради. Даре қуйилишидан 700 км, тўлинсув пайтида 1600 км масофада (Вентян шаҳригача) кема қатнайди. Пномпен шаҳригача (130 км) денгиз кемалари кира олади. Балиққа бой, сув паррандаси куп, тимсохлар учрайди. М. соҳилларида Луанг-прабанг, Вентян (Лаос), Пномпен (Камбоджа) шаҳарлари жойлашган[1].
| Меконг | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |