Meksika banki
Мексика банки (испанча: Банcо де Мéхиcо), қисқача БдеМ ёки Банхиcо - Мексиканинг марказий банки, пул-кредит органи ва сўнгги қарз инстансияси. Мексика банки ўз функсияларини бажаришда мустақилдир ва асосий мақсади миллий валюта харид қобиляти барқарорлигига эришишдир.
|
Бош офиси | |
| Бош қароргоҳи | Мехико шаҳри Квавтемок тумани 5 де Маё шоҳ кўчаси, 2-уй |
|---|---|
| Координаталари | 19°26′06″Н 99°08′26″W / 19.434893°Н 99.140427°W |
| Ташкил этилган йили | 1-сентябр, 1925-йил |
| Мулкчилик шакли | 100% Давлат мулки [1] |
| Раис | Виктория Родригес Сеха |
| Марказий банки |
|
| Валютаси | Мексика песоси |
| Олтин-валюта захиралари | $168.37 млрд [1] |
| Фоиз ставкаси таргети | 11.0% |
| Веб сайти | банхиcо.орг.мх |
Тарихи
Мексика Америка қитъасида жойлашган давлат. Пул бирлиги-Песо. Пойтахти-Мехико. Мексикада бир неча банклар фаолият юритади. Дастлаб бу давлатда 1822-йилда Мексика империясининг Буюк банкини яратиш лойиҳаси белгиланди, у банкнотларни чиқаришни бошлаши керак эди. Лойиҳа амалга оширилмади. 1822-йил 22-декабрда Мексика империясининг қоғоз пуллари хазинага чиқарила бошланди. 1823-йилда республика эълон қилингандан сўнг империя даври қоғоз пуллари муомаладан чиқарилиб, уларнинг ўрнига Миллат Ғазнасининг қоғоз песолари алмаштирилди.
1884-йилда хусусий банкларнинг банкноталари чиқарила бошланди. Банкнотларни муомалага чиқарган банклар сони тез сур’атлар билан ўсди: 1884-йилдан Чиҳуаҳуа банки, 1889-йилдан Чиҳуаҳуа тижорат банки, 1902-йилдан Агускалиенте ва Чиапас банки, 1903-йилдан Кампече банки ва бошқалар.1
1910—1917-йиллардаги инқилоб даврида „монеда де неcесидад“ банкнотларининг кўп турлари—қоғоз ва танга шаклида чиқарилган. Пуллар штатлар, муниципалитетлар, ҳарбий қисмлар, хусусий компаниялар ва тадбиркорлар томонидан чиқарилган. Бундай пулларни биринчи бўлиб В.Карранза (конституциячилар армияси) чиқарган. Янги банкнотларни босиб чиқариш сифати пастлиги уларнинг оммавий равишда қалбакилаштирилишига олиб келди. Фиат қоғоз песоларининг доимий эмиссияси уларнинг курсининг пасайишига олиб келди: 1 кумуш песо = 100 қоғоз песо. 1916-йил май ойида монеда де неcесидад муомаладан чиқарилди ва Мексика кумуш стандартига қайтди. 1917-йил февралда қабул қилинган конституцияда банкнотларни муомалага чиқаришнинг монопол ҳуқуқи ҳукумат назорати остидаги банкка тегишли эканлиги белгилаб қўйилган [2].
1925-йил август ойида Мексика банки ташкил этилди, у ўша йилнинг 1-сентабридан ўз фаолиятини ва банкнотларни чиқаришни бошлади[2].
Бош директорлари (1925—1994) ва раислари (1994-йил)
- Алберто Маскаренас Наварро (1925—1932)
- Августин Родригес Котера (1932—1935)
- Гонсало Роблес Фернандес (1935)
- Луис Монтес де Ока (1935—1940)
- Эдуардо Вилласенор Ангелес (1940—1946)
- Карлос Новоа Рувиняк (1946—1952)
- Родриго Гомес Гомес (1952—1970)
- Эрнесто Фернандес Уртадо (1970—1976)
- Густаво Ромеро Колбек (1976—1982)
- Карлос Телло Масиас (1982)
- Мигел Мансера Агуаё (1982—1997)
- Гилермо Ортис Мартинес (1998—2009)
- Августин Карстенс Карстенс (2009—2017)
- Александр Диас де Леон (2017—2021)
- Виктория Родригес Сеха (2022-йилдан бери)
2009-йил 15-декабрда Сенат томонидан Августин Карстенс 81 тарафдор ва 19 қарши овоз билан Мексика банкининг янги раиси этиб тасдиқланди. У 2010-йилнинг 1-январидан лавозимига киришди [3].
Манбалари
- ↑ 1,0 1,1 Wеиднер, Жан „Тҳе Органисатион анд Струcтуре оф Cентрал Банкс“ (ПДФ). Каталог дер Деуцчен Натионалбиблиотҳек (2017).
- ↑ 2,0 2,1 Бутаков 1987.
- ↑ „Мехиcо'с Сенате cонфирмс Cарстенс ас cенбанк ҳеад“. Реутерс (2009-йил 15-декабр). 2020-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-декабр.
Ҳаволалар
- ҳттпс://уз.миллионмакерс.cом/банк-аccоунт/опен-банк-аccоунт-мехиcо/[сайт ишламайди]
- Банка Мексики(ингл.)