Мексикадаги арманлар[1][2] (арманча: Հայերը Մեքսիկայում, испанча: Армениос эн Мéхиcо) — бошқа мамлакатлар билан солиштирганда энг кичик арман жамоаларидан бири. Арманлар Мексикага 1910-1928-йиллар оралиғида кела бошлаган, уларнинг аксарияти 1915-йилги арман геноцидидан кейин келган. Улар асосан талабалар, савдогарлар, ишчилар, рассомлар ва тадбиркорлар эди. 2003-йилдаги норасмий маълумотларга кўра, Мексика ҳудудида 400 га яқин арман яшаган[3].

Тарихи

Мексикага келган биринчи арман ҳақидаги энг қадимги маълумот 1632-йилга тегишли, унинг исми Франсиско Мартин бўлган. 1723-йилда арман Дон Педро де Сарате Хитойдан Акапулкога кетаётган испан кемасида Мексикага келди. 1897-йилда Мексика президенти Порфирио Диас Тамаулипас, (Шимолий Мексика) Сото-ла-Маринада арман кўчманчилари билан қишлоқ хўжалиги жамиятини яратиш лойиҳасини режалаштирган; Бироқ, лойиҳа амалга оширилмади[4]. 1915-йил апрел ойида Усмонли қўшинлари томонидан содир этилган арман геноцидидан сўнг кўплаб арманлар Америка қитъасига кўчиб кела бошладилар. 1921-1928-йилларда Мексикада чет элликлар учун очиқ иммиграция сиёсати мавжуд эди. Бу вақт ичида 300 га яқин арманлар Мексикага кўчиб кетган[4].

Мексика арман қочқинларининг охирги манзили эмас эди, улар АҚШга кўчиб ўтишга интилишган, аммо қийин йўл ва маблағ етишмаслиги туфайли уларнинг баъзилари Мексикада, асосан Мехико туманларидан бирида, Ла Мерседда жойлашдилар. Уларнинг кўпчилиги савдогар, этикдўз ва дўкондор бўлишган[5]. Нисбатан кичиклиги туфайли Мексикадаги арманлар жамоаси (Аргентина ва Бразилиянинг йирик жамоалари билан солиштирганда) арман жамоасининг мексикаликлар орасида ассимиляция қилинмаслигига имкон берадиган арман мактаби ёки жамоат марказини оча олмади[4].

Мексикадаги арман жамияти бугунги кунда тахминан 400-500 кишини ташкил қилади. Арман жамоасининг кўп аъзолари машҳур сиёсатчилар, рассомлар ва актёрларга айланишди; Мексикадаги арманларнинг иккинчи авлоди, яъни 1915-йилда келганларнинг ёш авлодлари арман тилини, арман анъаналари ва урф-одатларини деярли унутганлар[5].

Манбалар

  1. ↑ Айвазян, Ҳовҳаннес. Հայ Սփյուռք հանրագիտարան (Энcйcлопедиа оф Армениан Диаспора). Ереван: Армениан Энcйcлопедиа публишинг, 2003 — 403-бет. ИСБН 5-89700-020-4. 
  2. ↑ Армениан Популатион ин тҳе Wорлд, 2013-05-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-19
  3. ↑ Армениан Популатион ин тҳе Wорлд
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Арменианс ин 1930’с Мехиcо Cитй анд Април 24тҳ Cоммеморатионс
  5. ↑ 5,0 5,1 Ла диáспора армениа эн Мéхиcо (ин Спаниш)