Melaninlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Меланинлар (юн. мелас — қора) — тўқ жигарранг ва қора пигментлар. Одам, ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида кенг тарқалган. Юқори молекулали бўлиб, сувда эримайди. Тери қоплами ва унинг ҳосилалари (соч, жун, пат, тангачалар), ҳашаротлар кутикулалари, мева пўсти ва ҳоказо рангини белгилайди; албиносларда М. бўлмайди (қаранг Албинизм). М. тирозин аминокислоталарининг оксидланиши натижасида ҳосил бўладиган ўзгаришлар маҳсули. Одам терисининг ранги маълум даражада М.га боғлиқ. Одам ва ҳайвонларда М. ҳосил бўлиши эндокрин безлар фаолияти билан боғлиқ. Айрим гормонал бузилишлар, баъзан ҳомиладорлик, ку-йиш ва ултрабинафша нурлар таъсирида терида М. пайдо бўлиши тезлашади. М. миқсорининг ортиши сўгал, айрим хавфли ўсма (меланома)ларда кузатилади. Баъзан ўсимлик маҳсулотларини тозалаш чоғида (мас, картошка артганда) ҳам М. ҳосил бўлиши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |