Мелизмлар (юнонча: мелисма — қўшиқ, куй), орнаментика, мусиқа безаклари — вокал ва чолғу мусикада муайян шаклга эга (мас, трел, форшлаг, гирифт, кашиш ва бошқалар) ёки эркин тарзда ижро этиладиган (пассаж, фиоритура, қочирим, пола, молиш) барча оҳанг безаклари, куйнинг асосий поғоналарини ўзгартирадиган қўшимча товушлар. М. куй оҳангдорлигини, таъсирчанлигини оширувчи, купроқ лирик мазмунни бойитувчи воситалар сифатида мусиқа санъатига кенг жорий этилмоқда. М. халқ мусиқа ижодиёти ва ижрочилиги, хусусан, бадиҳа санъати, бастакорлик х.амда композиторлик ижодиётида узоқ ўтмишдан давом этиб келаётган анъаналарнинг маҳсулидир. М.га оид маълумотлар Ўрта аср Шарқ мусиқа рисолаларида ўз аксини топган: Маҳмуд аш-Шерозий (ХИИИ аср) созларда ижро этиш услублари борасида фикр юритиб, созандалар куйларни безаклар билан бойитиши лозимлигини таъкидлаган, Жомий эса куй безакларида малака ҳосил қилиш ижрочининг ўзига боғликлигини уқтирган ва ўз замонаси амалиётидан мисоллар келтирган.

Ҳар бир халқ мусиқасидаги М. ўзига хос кўринишларга эга. Ўзбек миллий ижрочилигида крчирим, нола, молиш, хониш, кашиш каби М. мавжуд. Улардан торли (танбур, дутор, ғижжак, сато каби) ва пуфлама (най, сурнай, қўшнай, бўламон) мусиқа чолғулари ва, айниқса, хонандаликда кенг фойдаланилади.

М.нинг нота белгилари ХВ—ХВИ асрларда Германияда пайдо бўлиб, Европада, айниқса, ХВИИ—ХВИИИ асрлар (Франсия, Англия ва бошқалар)да кенг ривож топди ва ўзининг муайян шаклларига эга бўлди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил