Меллонлар (Меллон) — АҚСҲ даги энг кекса молия гуруҳларидан бири. ХИХ асрда шаклланган. Оилавий характерга эга. Банк бошқарувчиси Эндрю Меллон (1855—1937) асос солган (1921—1932-йилларда АҚСҲ молия вазири бўлиб ишлаган). АҚСҲ даги бой Питкерн ва Хейс оилалари билан биргаликда ва мамлакатдаги энг йирик „Фёрст Бостон корпорейшен“ инвестиция банки билан „Алюминум компани оф Америка“ (АЛ КО А) компаниясини назорат кидали. ХХ асрнинг 60-йилларида назоратидаги активи 60 млрд. доллардан ортиқ бўлган. М.нинг умумий бойлиги 1,6— 2,8 млрд. доллар атрофида баҳоланган. М. назоратида АЛ КО А дан ташқари (АҚСҲ даги 35% алюминий), жаҳонда нефт сотиш бўйича етакчи ўринни эгаллайдиган „Галф ойл корпорейшен“, „Вестин гауз электрик“ каби йирик ҳарбийсаноат консернлари (электроника, ядро қуроли ва атом сув ости кемаси) ҳамда қатор пўлат эритувчи ва машинасозлик-қурилиш фирмалари, суғурта компаниялари бор. М. гуруҳи аксияларга ҳамкорликда эгалик қилиш орқали Рокфеллерлар, Кливленд молиявий гуруҳи ва Калифорния молия гуруҳлари билан чамбарчас боғлиқ.

Абдухалил Раззоқов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил