Melngaylis Emilis
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мелнгайлис Эмилис [1874.3(15).2, ҳозирги Рига тумани — 1954.20.12, Рига] — латиш композитори, дирижёр ва фол-клоршунос. Замонавий миллий мусиқа йирик намояндаси. Латвия халқ артисти (1945). Петербург консерваторияни тугатган (1901). 1901—06 йилларда мусиқа журналисти, 1906—18 йиллар Тошкентда яшаб, чет тиллардан даре берган. Ригадаги Қўшиқ байрами (1911 — 13), Латвия Қўшиқ байрамлари (1926—38)нинг ташкилотчиси ва бош дирижёри, Латвия композиторлар уюшмаси асосчиларидан (1923) ва бошқаруви раиси (1944—48), Латвия консерваторияси профессор (1944-йилдан). Латиш халқ қўшиқларини йиғиб, улардан 4500 тасини нашр этган ("Латиш мусиқий фолклори материаллари", 1—3 ж., 1951—53), кўпларини замонавий полифония воситаларидан фойдаланиб, хор учун ўзига хос услубда қайта ишлаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |