Мелодрама (юн. мелос — қўшиқ, куй ва драма) — мусиқий-саҳнавий жанр. ХВИИИ асрда Европа санъатида ривож топган. Қаҳрамонларнинг монолог ва диалогларм мусиқа жўрлигида ижро этилганлиги билан ажралиб туради. Илк намунасини Ж. Ж. Руссо (1762, „Пигмалион“ лирик саҳналари) яратган. Маърифатчилик даври ғояларига асосланган М. га саҳна ривожига монанд бўлган мусиқанинг жонли ва табиий ифодавийлигига интилиш хосдир. ХИХ асрда М. жанри тамойиллари драматик асарларга яратилган мусиқа (Р. Шуманнинг „Манфред“, Ж. Бизенинг „Арлезианка“, Ж. Григнинг „Пер Гюнт“ ва бошқалар)да ўз ривожини топади. ХХ асрда шаклланган ўзбек мусиқали драмасица, Н. Зокировнинг „Сохилда тўқнашув“, Ҳаб. Раҳимовнинг „Она қалби“ камер операларида ҳам М. элементлари мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил