Мелс Ҳасанович Маҳмудов (1944-йил 22-ноябр, Шофиркон тумани, Бухоро вилояти[1]) — педагогика фанлари доктори (2004), профессор (2006)[2][3].

Мелс Маҳмудов
Таваллуди 1944-йил 22-ноябр (1944-11-22) (81 ёш)
Шофиркон тумани, Бухоро вилояти
Вафоти 7-сентябр 2023-йил
Истиқомат жойлари Бухоро
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби педагог, олим
Таълими Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети)
Илмий даражаси

фалсафа фанлари доктори (1990)

педагогика фанлари доктори (2004)
Илмий унвони профессор (2006)
Тезис сарлавҳаси „Таълимни дидактик лойиҳалашнинг назарий асослари“ (2004, докторлик)

Таржимайи ҳоли

Мелс Маҳмудов 1944-йил 22-ноябрда Бухоро виояти Шофиркон туманида туғилган. 1960-йилда Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети)нинг педагогика факултетига ўқишга кирган. 1965—1970-йилларда Бухоро давлат педагогика институтининг фалсафа кафедрасида ўқитувчи сифатида фаолият юритган. 1970—1973-йилларда Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги Низомий номидаги Тошкент давлат педагоика университети) фалсафа кафедраси аспиранти, 1973—1974-йилларда эса мазкур институтнинг фалсафа кафедраси ўқитувчиси бўлган.

У 1974-йилдан Бухорога қайтиб, 1974—2003-йилларда Бухоро давлат университети фалсафа кафедраси ўқитувчиси ва доценти, 1980—1981 ва 1997—2003-йилларда фалсафа кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. Мелс Маҳмудов 1981—1986-йилларда Бухоро давлат педагогика институтининг бошланғич таълим ва мусиқа факултети декани вазифасини бажарувчи, 1991—1993-йиларда Бухоро давлат тиббиёт институтининг ижтимоий фанлар кафедраси мудири сифатида фаолият олиб борган. 1993—2010-йилларда Бухоро давлат университети педагогика ва жисмоний маданият факултети декани лавозимида фаолият кўрсатган.

Илмий ишлари

Мелс Маҳмудов „Хоразм ва Бухоро Халқ Республикаларида капитализмни четлаб социализмга ўтиш жараёнида инқилобий қайта қуришларнинг хусусиятлари“ мавзусидаги номзодлик (1974) ва „Таълимни дидактик лойиҳалашнинг назарий асослари“ мавзусидаги докторлик диссертацияларини ёқлаган (2004)[4]. Унинг раҳбарлигида 2 нафар фан номзодлари етишиб чиқан.

Илмий-услубий асарлари

Мелс Маҳмудовнинг 100 га яқин илмий асарлари эълон қилинган. Жумладан, „Маънавият — комиллик саодати“ (1997), „Оила маънавияти“ (1998), „Фалсафа дастури ва рейтинг тизимига янгича ёндашиш“ (Методик қўлланма. 1999), „Таълим эталони“ (1999), „Таълим технологияси“ (Рисола. 1999), „Сўз бағридаги маърифат“ (Қўлланма. 2001), „Таълимни дидактик лойиҳалаш принсиплари“ (Рисола. 2002), „Таълимни дидактик лойиҳалаш“ (Рисола. 2002) ва бошқалар. Унинг раҳбарлигида 2001-йилда „Педагогик маҳорат“ илмий-назарий ва методик журнали нашр этила бошланган[5].

Мукофотлари

Ўзбекистон Республикаси халқ маорифи аълочиси нишони (1980).

Манбалар

  1. ↑ „БУХОРО ШАҲРИДАГИ 14-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА МАСТЕР КЛАСС ДАРСЛАРИ“ (2020-йил 20-декабр).
  2. ↑ „Махмудов Мэлс Хасанович“ (2021-йил 30-ноябр). Қаралди: бухарский государственный университет.
  3. ↑ „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТА’ЛИМ, ФАН ВА ИННОВАТСИЙАЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАТСИЙА КОМИССИЙАСИ“.
  4. ↑ „Маҳмудов Мелс Ҳасанович“ (2021-йил 30-ноябр). Қаралди: 2023-йил 26-июл.
  5. ↑ Сафаров С (2016). „Педагогик маҳорат журнали 15 ёшда“. Педагогик маҳорат. № 3. 175-бет.