Melxior
Мелхиор (франс. ихтирочилари Маё ва Шоре номидан) — миснинг никел, темир ва марганец билан киришмаси. Мисникел қотишмалар жумласига киради (қаранг Мис қотишмалари). Механик хоссалари юқори, оддий ва денгиз сувида коррозия бардош, иссиқлик ва электрни яхши ўтказади, совуқлайин ва иссикдайин механик ишлов бериш осон. М.дан қошиқлар, идиштовоқлар, тиббиёт асбоб-ускуналари, аниқ механика деталлари, тангалар, конденсатор трубалари ва бошқа тайёрланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |