Membrana
Мембрана (лотинча мембрана — қобиқ, парда) — 1)техникада — берк контур (периметр) бўйлаб маҳкамланган юпқа юмшоқ эгилувчан пластинка. Турлича босимли икки бўшлиқни ёки айрим бўшлиқ (ҳажм)ни умумий бўшлиқ (ҳажм) дан ажратиш, шунингдек, босим ўзгаришларини чизиқли силжишларга ва, аксинча, айлантириш учун мўлжалланади. Металл (мас, фолга, элинвар) ва металлмас (резина, мато ва бошқалар) хиллари бор. М. электр ёки механик тебранишларни товуш тебранишларига ва, аксинча, айлантириб берувчи аппаратларнинг таркибий қисми. У манометрларса сезгир элемент, насос ларда зичлаш қурилмаси сифатида, микрофон, телефон ва бошқа асбобларда ҳам қўлланади; 2) эластиклик назариясида — контур бўйлаб маҳкамланган эгилувчан юпқа пластинка. Эгилишга бикрлиги нолга тенг деб олинади. Осма тизимларда кўтарувчи элемент сифатида фойдаланилади. Мас, ундан бинонинг осма ёпмаси сифатида фойдаланиш мумкин. М. чўзилмайди деб қабул қилинади, эгилиши эса контурнинг қандайлигига қараб ҳисобга олинади.[1]
Биологияда
Физикада
Техникада
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мембрана сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди. Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин. |
__ДИСАМБИГ__