Membranofonlar
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мембранофонлар (лот. мембрана — юпқа пуст, парда ва фон) — мусиқа чолғулари тури; товуш манбаи сифатида доирасимон асосга қопланган ҳайвон (бузоқ, эчки ва бошқалар) териси ёки (балиқ) пуфаги, шунингдек, сунъий (синтетик) пуст ишлатилади. Аник, баландликка эга бўлмаган товушлар, асосан, пардани кўл, бармоклар ёки махсус таёқчалар билан уриш натижасида ёки уни ишқаланиш жараёнида чиқади. Шунинг учун М.ни баъзида урма мусиқа чолғулари ҳам дейишади. М.да кўпроқ турли усуллар, дарак берувчи ритмик иборалар чалинади. М. турли шакл ва кўринишларга эга бўлиб (оддийлардан — бубен, барабан, мураккаб тузилишдаги чолғулардан — литавра ва бошқалар), айниқса, Шарқ маданиятида кенг ривож топди (дойра, довул, ноғора, табла, чиндовул ва бошқалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |