Мемориал лавҳа (лотинча мемориалис — ёдгорлик) — ёзув битилган (баъзан тасвирли) металл, мармар, гранит тахта; ёдгорлик. Мамлакат, шаҳар тарихи ва машҳур шахслар ҳаётидаги муҳим воқеа ва саналарни абадийлаштириш мақсадида яратилиб, одатда, бинолар деворига ўрнатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил