Мемориэс оф Мурдер
Мемориэс оф Мурдер (корейсча: 살인의 추억) 2003-йилда Бонг Жоон-ҳо томонидан суратга олинган Жанубий Корея нео-ноир жиноят триллер филмидир. Филм ссенарийсини Бонг ва Шим Сунг-бо ёзган бўлиб, Ким Кwанг-лимнинг 1996-йилда ёзилган „Cоме то Сеэ Ме“ песасига асосланган. Филмда Сонг Канг-ҳо ва Ким Санг-кюнг бош ролларни ижро этган. Филмда детективлар Парк Доо-ман (Сонг) ва Сео Таэ-ёон (Ким) 1980-йилларнинг охиридаги Хвасон провинсиясида содир бўлган бир қатор зўрлаш ва қотиллик ишларини тергов қилишади. Филм Леэ Чоон-жаэ томонидан амалга оширилган ҳақиқий қотиллик воқеаларига асосланган.
| Мемориэс оф Мурдер | |
|---|---|
| ҳангул: 살인의 추억; ҳанжа: 殺人의 追憶 | |
| Режиссёр(лар) | Бонг Жоон-ҳо |
| Продюсер(лар) | Ча Сеунг-жаэ |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Бонг Жоон-ҳо Шим Сунг-бо |
| Қайси асарга асосланган |
Cоме то Сеэ Ме –Ким Кwанг-лим |
| Ролларда | Ким Санг-кюнг |
| Бастакор(лар) | Таро Иwаширо |
| Оператор(лар) | Ким Ҳюнг-коо |
| Монтажёр(лар) | Ким Сун-мин |
| Студия | Сидус Пиcтурес |
| Дистрибютор | CЖ Энтертаинмент |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 131 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | Корейс |
| Бюджет | УС$2.8 миллион[1] |
| Даромад | УС$12 миллион[2] |
CЖ Энтертаинмент Ким Кwанг-лимнинг песаси учун муаллифлик ҳуқуқиларини сотиб олгач филм суратга олиниши 2002-йил сентябр ойида тасдиқланган. Ушбу песа Жанубий Кореяда содир бўлган биринчи серияли қотилликлар ҳақидаги ҳақиқий воқеалар асосида ёзилган.
Мемориэс оф Мурдер биринчи марта 2003-йил 2-майда CЖ Энтертаинмент томонидан Жанубий Кореяда кинотеатрларда намойиш этилган. Филм танқидчилар томонидан юқори баҳоланади, айниқса ссенарийси, Бонг Жоон-ҳонинг режиссёрлиги, актёрларнинг (айниқса Сонг Канг-ҳонинг) ижроси, оҳанг ва монтажи алоҳида мақтовларга сазовор бўлади. Филм кўплаб мукофотлар ва номинацияларни қўлга киритган ва 21-асрнинг энг ажойиб филмларидан бири сифатида эътироф этилган[3][4].
Сюжети
1986-йил октябр ойида кичик бир шаҳарнинг чеккасида икки аёл зўрланган ва ўлдирилган ҳолда топилади. Маҳаллий детектив Парк Доо-ман бундай жиддий иш билан илгари ҳеч шуғулланмагани сабабли ўзини йўқотади. Далиллар нотўғри йиғилади, тергов усуллари одамларда шубҳа уйғотади. Суд-тиббиёт технологияси эса деярли мавжуд эмас эди. Парк гумонланувчиларни кўзи ёрдамида аниқлай олишини даъво қилади. Ақли заиф ва юзида чандиғи бўлган Баэк Кwанг-ҳо қурбонлардан бирини шаҳар бўйлаб кузатиб юргани учун гумондор сифатида қўлга олиниб, сўроқ қилинади. Паркнинг ҳамкори Чо Баэкни калтаклаб, уни иқрор бўлишга мажбурлайди.
Сеулдан келган ва замонавий тергов усулларига эга детектив Сео Таэ-ёон уларга ёрдам бериши учун таклиф қилинади. Бироқ, унинг ва Паркнинг усуллари бир-бирига зид келади. Сео Баэкнинг бу жиноятларни қила олмаслигини аниқлайди. Жиноят ҳисоботларини диққат билан ўрганиб чиққач, у яна бир қурбоннинг чириган жасадини топади ва қотил ёмғирли тунларда ва қизил кийим кийган аёлларни нишонга олганини аниқлайди. Инспектор Кwон ҳар бир жиноят кечасида маҳаллий радиостансияда бир хил ноаниқ қўшиқ сўралганини пайқайди.
Ёмғирли кечада қотил яна бир аёлни гипс кони яқинида ўлдиради. Эртаси куни Парк, Чо ва Сео жиноят жойини кузатиш учун у ерга боришади ва ўзини қондириш билан шуғулланаётган бир кишини кўриб қолишади. Улар уни ҳибсга олишади. Чо ва Парк уни қийнаб, жиноятчи эканлигини тан олишга мажбурлашсади. Лекин унинг „иқрори“ жиноят тафсилотларига тўғри келмайди. У маҳаллий мактабдаги ҳожатхона яқинида пайдо бўлган сирли бир шахс ҳақида гапириб беради; бу Сео сўнгги қотиллик кечасида маҳаллий икки мактаб қизидан эшитган воқеага ўхшайди. Сео терговни давом эттириб, қотилнинг ягона тирик қурбони бўлган, ҳожатхона яқинида яшайдиган руҳий жабр кўрган аёлни топади. Аёл ҳибсга олинган одамни айбдорликдан чиқарадиган тафсилотларни айтиб беради.
Ҳибсга олинган одам озод қилингач, Парк ва Сео жанжаллашади, лекин қотил яна бир марта зарба берганида, улар биргаликда ишлашга келишишади. Улар гипс заводида ишлайдиган ва қўшиқни сўраган чиройли ходим Ҳеон-гюдан шубҳаланишади. Сео Ҳеон-гюнинг қўллари қурбон тасвирлаганидек юмшоқ эканлигини ва у биринчи қотиллик пайтида шаҳарга кўчиб келганини аниқлайди, аммо аниқ далиллар топишолмайди. Сео Баэкнинг „иқрори“ни яна тинглаб, у қотилликлардан бирини кўрганини англаб етади. Улар Баэкнинг отасига тегишли ресторанга боришади ва у ерда Ҳеон-гюни калтаклагани учун ишдан четлатилган Чо билан учрашишади. Бошқа мижозлар полицияни жиноятни ҳал қила олмагани учун масхара қилганда, Чо жанжал бошлайди. Баэк Чони синган стол оёғи билан уради ва қочиб кетади. Стол оёғидаги занглаган мих Чони яралайди. Парк ва Сео Баэкни қувишади, лекин у нимани билишини айтишидан олдин поезд остида қолиб, ҳалок бўлади.
Чонинг оёғида тетанус ривожланади ва уни кесиб ташлаш керак бўлади. Суд-тиббиёт мутахассиси сўнгги қурбоннинг танасида сперма топади ва Сео уни Ҳеон-гюнинг ДНКсини солиштириш учун АҚШга юборади. Кейинги ёмғирли кечада Сео Ҳеон-гюни кузатади, лекин ухлаб қолади ва уни йўқотади. Ўша кечада яна бир қотиллик содир бўлади, бу сафар Сео билан дўст бўлган мактаб қизларидан бири ҳалок бўлади. Ғазабланган Сео эртаси куни Ҳеон-гюга ҳужум қилади. Парк уни тўхтатиб ДНК натижаларини кўрсатади. Натижалар ноаниқ – Ҳеон-гюнинг айбдор ёки айбсизлиги тасдиқланмаган. Сео барибир Ҳеон-гюни ўлдирмоқчи бўлади, лекин Парк уни тўхтатади ва Ҳеон-гю кетишига рухсат берилади.
2003-йилга келиб Парк тадбиркорга айланади. У биринчи жиноят жойи ёнидан ўтаётганда, биринчи қурбон топилган жойда тўхтайди. Шу ер яқинидан о'тиб кетаётган ёш қиз бу ерда узоқ вақт олдин қилган нарсасини эслаётган бир одамни кўрганини айтади. Парк қиздан одам қандай кўринишда эканлигини сўрайди ва у жуда оддий кўринишда эканлигини айтади. Парк ҳайратга тушиб, камерага қараб қолади.
Ролларда
- Сонг Канг-ҳо — Парк Доо-ман, бош детектив
- Ким Санг-кюнг — Сео Таэ-ёон, Сеулдан келган детектив
- Ким Рои-ҳа — Чо Ёнг-коо, Паркнинг ҳамкори
- Сонг Жаэ-ҳо — Сержант Шин Донг-чул
- Бюн Ҳеэ-бонг — Сержант Коо Ҳеэ-бонг
- Го Сео-ҳеэ — Офицер Кwон Кwи-ок
- Парк Но-шик — Баэк Кwанг-ҳо, биринчи гумонланувчи
- Рю Таэ-ҳо — Жо Беонг-Сун, иккинчи гумонланувчи
- Парк Ҳаэ-ил — Парк Ҳеон-гю, учинчи гумонланувчи
- Жеон Ми-сеон — Кwок Сеол-юнг, Парк Доо-маннинг қиз дўсти ва кейинчалик хотини
- Еом Ҳе-ран — Со-ҳеоннинг онаси
Чиқарилиши
2020-йилда НЕОН дистрибютор компанияси „Мемориэс оф Мурдер“ филмини реставрация қилиш ҳуқуқини сотиб олади. Филм 2021-йил 20-апрелда Блу-рай форматида чиқарилган ва Тҳе Cритерион Cоллеcтион томонидан тарқатилган[5].
Мусиқалари
Қабул қилиниши
Манбалар
- ↑ Чеонг, Сунг-ил; Пақуэт, Дарcй (2004). Кореан Cинема 2003, Кореан Филм Cоммиссион. п.92.
- ↑ „Мемориэс оф а Мурдер (2003)“. Бох Оффиcе Можо. 2023-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-апрел.
- ↑ Ким, Жуне „Мемориэс оф Мурдер Макес Cинема Сcопе'с Топ Тен Филмс оф тҳе Деcаде“. Кореан Филм Биз Зоне (2015-йил 1-апрел). 2021-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-апрел.
- ↑ „ко:한국영상자료원 | 웹진“ (2015-йил 14-май). 2015-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-август.
- ↑ „Мемориэс оф Мурдер Cритерион Ревиэw: Бонг Жоон-Ҳо'с Мастерпиэcе, Ресторед“. Филм Инқуирй (2021-йил 6-апрел). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-июл.