Memrise
Мемрисе — фойдаланувчилар томонидан яратилган ўқув платформаси бўлиб, ўқув қуроли сифатида карточкалардан фойдаланади. У тил ўрганишга ихтисослашган, аммо бошқа соҳалардан ҳам турли-туман мавзулар таклиф этади.
Мемрисе да 25 тилда 150 дан ортиқ тил курси мавжуд. Иловасида 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. 2016-йил охиридан бошлаб Мемрисе монетизация қилинди.
2017-йилда бу илова энг яхши илова номинациясида Гоогле Плай мукофотини олди[1].
Келиб чиқиши ва ривожланиши
Мемрисе платформасига Буюк хотира устаси унвонига эга Эд Кук ва Принстон университетининг инсон хотирасини ўрганишга ихтисослашган нейробиологи Грег Детре томонидан асос солинган. Сайт 2009-йилда Принстон тадбиркорлик клубининг ТигерЛаунч танловида ютиб чиққанидан кейин ёпиқ бета-версияда ишга туширилган[2]. 2012-йил 1-октабрда Мемрисе 1.0 номидаги сайтнинг бета-версияси синови учун тизим 100 нафар фойдаланувчига очилган.
2013-йил май ойидан бошлаб Мемрисе иловасини Апп Сторе (иОС учун) ва Гоогле Плай платформаларидан юклаб олиш мумкин[3].
Интервалли такрорлашлар
Мемрисе рақобатчиси Дуолинго сингари тил ўрганишда ўйин усулидан фойдаланади. Ўрганишни тезлаштириш учун интервалли такрорлаш технологияси қўлланади[4].
Манбалар
- ↑ победители Гоогле Аwардс 2017 годПублишед Май 19, 2017
- ↑ „ТигерЛаунч 2009“. принcетонеcлуб.cом. 23-декабр 2011-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Форумс > Wҳат'с Неw: Май 20тҳ Неwс! - Мемрисе“. Мемрисе. 2013-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-январ 2015-йил.
- ↑ Шелленбаргер, Суэ „Флашcардс Гет Смартер Со Ёу Cан, Тоо“. WСЖ. 2020-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июн 2019-йил.(ингл.)