Men oroli
Мен ороли (инглизча: Исле оф Ман [аɪл ɒв мæн], мен тилида:Эллан Ваннин [ˈɛлʲəн ˈванɪн]) – Британия тожининг о'з-о'зини бошқарувчи мулкидир. Ирландия денгизида Англия, Ирландия, Шотландия ва Уэлсдан тахминан бир хил масофада жойлашган. Мен ороли дунёдаги энг қадимги парламентлардан бирига эга (Тинwалд) — 979 йилдан бери мавжуд.
1973-йилда Бирлашган Қироллик (Буюк Британия) Гибралтар билан бирга Европа иқтисодий ҳамжамиятига (кейинчалик Европа Иттифоқига айлантирилган) қўшилди[1]. Мен ороли, Жерси ва Гернси Европа Иттифоқига қўшилмаган.
Мен оролининг рамзи — трискелион — бир нуқтадан чиқган учта югурувчи оёқ. Бу оролнинг шиорида акс этган барқарорликни англатади. Орол байроғи ва гербида ҳам тасвирланган.
Этимологияси
Орол номининг аниқ этимологияси номаълум. Мен тилидада орол Эллан Ваннин деб аталган (эллан сўзи „орол“ деган маънони англатади). Мен номининг энг қадимги маълум шакли Ману ёки Мана[2]. Жулиус Cаэсар ўзининг „Галлия уруши ҳақида эслатмалар“ асарида Мона номи билан Мен оролини (Британия ва Ирландия ўртасида жойлашган орол) эслатиб ўтади[3].
Тарихи
Мен оролининг тарихини учта асосий даврга бўлиш мумкин — Келтлар даври, Скандинавия даври (Викинглар даври) ва Британия даври.
Сиёсий тузилмаси
Давлат тузилиши
Мен ороли Британия тожи мулкидир. Бошқарув шакли — парламент конституциявий монархия, сиёсий режими — демократия. Мен ороли Буюк Британиянинг бир қисми эмас.
Аҳолиси
2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Мен оролида 83,314 киши истиқомат қилади, улардан 27,938 нафари оролнинг пойтахти Доугласда истиқомат қилади. Аҳоли зичлиги — ҳар квадрат километрга 147,7 нафар киши.
Шаҳарлар — Доуглас, Рамсей, Cастлетоwн, Пеэл.
Орол Англия черковининг Содор ва Мен епархияси таркибига киради.
Манбалар
- ↑ „Эуропеан Cоммунитиэс Аcт 1972 (репеалед)“. 2009-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 4-март.
- ↑ Тҳе Исле оф Ман. А Соcиал, Cултурал анд Политиcал Ҳисторй. бй Р. Ҳ. Кинвиг, п. 18. 1975. 3рд Эдитион. Ливерпоол Университй Пресс ИСБН 0-85323-391-8
- ↑ Тҳе Исле оф Ман. А Соcиал, Cултурал анд Политиcал Ҳисторй. бй Р. Ҳ. Кинвиг пп. 18—19. 1975. 3рд Эдитион. Ливерпоол Университй Пресс ИСБН 0-85323-391-8