Менам пасттекислиги - Ҳиндистон ярим оролдаги пасттекислик, Менам-Чао-Прая дарёси ҳавзасида, Таиланд ҳудуди. Жан. Хитой денгизининг Сиём қўлтиғига туташ. Узунлиги 500 км, эни 200 км гача. Майдони 100 минг км². Релефи шим.да сертепа, жан.да ясси текисликдан иборат. Тектоник ботиқда жойлашган бўлиб, ер юзаси аллювий ётқизиқлар билан қопланган. Даре ва суғориш каналлари, ботқоқлик кўп. Иқлими субекваториал, муссонли икдим. Йиллик ёғин 1000–1300 мм. Табиий ўсимликлари муссонли барг тўкувчи ўрмонлар ва бутазорлардан иборат. Даре делтасида мангра ўрмонлари, палма плантациялари бор. Пасстекисликнинг катта кисмига шоли экилади. Менам пасттекислиги Таиланднинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ва аҳоли зич ҳудуди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил