Мендирман Жалолиддин (туркча: Мендирман Cелаледдин) — Чингизхонга қарши жасорат билан курашган саркарда, Ануштегинийлар сулоласидан бўлган сўнгги Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланиб суратга олинган ўзбек-турк ҳамкорлигидаги тарихий сериал.

Мендирман Жалолиддин
(туркча: Бозкıр Арсланı Cелаледдин)
Файл:Мендирмен Жалолиддин.жпг
Расмий постер
Тури ТВ сериал
Жанри Тарихий
Илмий-бадиий
Жангари
Муаллиф(лар) Меҳмет Боздағ
Яратувчи(лар) Озодбек Назарбеков
Режиссёр Метин Гüнай
Нургисса Алмурат
Реза Ҳиммети
Ролларда Эмре Кıвıлcıм
Жавоҳир Зокиров
Гüленай Калкан Üнлüоғлу
Cемал Ҳüнал
Юлдуз Ражабова
Рано Шодиева
Райҳан Улесанова
Тоҳир Саидов
Саида Раметова
Сезгин Эрдемир
Ферҳат Йıлмаз
Каан Ялçıн
Тематик мусиқа бастакори Алпай Гöктекин, Çэм Öğэт
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Turkiya bayrogʻi Туркия
Тил Ўзбекча
Мавсумлар сони 2
Қисмлар сони 30
Ишлаб чиқариш
Продюсер(лар) Меҳмет Боздағ
Жой Рива, Бейкоз[1]
Кинематография Боздаğ Филм
Қисм давомийлиги 60-90 дақиқа
Эфирга узатилиши
Телеканал Миллий ТВ
ЗЎР ТВ
Тасвир формати 576и (СДТВ)
1080и (ҲДТВ)
Трансляция даври 2021-йил 14-феврал (2021-02-14) — 6-май, 2023-йил
Ҳолати тугаган
Тарихи
Аввалги қисм 1-мавсумни томоша қилиш:
Ўзбек тилида
Турк тилида

2019-йил сентабр ойида Тошкентда "Мендирман Жалолиддин" сериали устида иш бошланишидан олдин "Жалолиддин Мангуберди: ҳаёт ва филмлардаги бадиий мужассамлик" халқаро илмий-амалий конференсияси бўлиб ўтди ва филмнинг ғоявий талқини ва ссенарийси муҳокама қилинди.

Ушбу анжуманда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Эрондан келган олимлар ва тарихчилар қатнашдилар. Улар Жалолиддин Мангубердининг таржимаи ҳоли ва ўша пайтда содир бўлган воқеалар талқинини муҳокама қилдилар.

"Мендирман Жалолиддин" сериали Туркиянинг "Тирилиш: Эртуғрул" ва "Ҳукмдор Усмон" каби сериаллари билан машҳур бўлган "Боздаг филм" компанияси томонидан суратга олинмоқда.

Сериалнинг Ўзбекистондаги премераси 2021-йил 14-февралидан Миллий ТВ телеканалида эфирга узатила бошланди.

Сериалнинг 2-фасли Ўзбекистонда 2023-йил 14-январидан ЗЎР ТВ телеканалида премера қилинди ва ҳар шанба эфирга узатилиши маълум қилинди.

Ролларда

Актёр Рол
Эмре Кивилжим Жалолиддин Мангуберди – Хоразмшоҳлар давлатининг охирги ҳукмдори. Хоразмшоҳ Оловуддин Муҳаммаднинг ва Ойчечак ҳотуннинг ўғли.У жуда кучли шаҳзода.Меҳрибон ва теран фикрли султондир.
Юлдуз Ражабова Қутлугъбека Ҳоним. Жалолиддиннинг суюкли аёли. Чингизхон қишлоғидан олиб келган.Шаҳзода Қутбиддиннинг онаси.У 30-қисмда мўғуллар уни ва боласини ўлдирмаслиги , уларга асир бўлмаслиги учун дарёг ўзинини ва боласини чўктирган.У меҳрибон инсон эди. У Туркон хотун билан ко'п зиддиятларга борган. Ва Қайнонаси Ойчечак билан жуда ҳам иноқ эди.
Каан Ялчин Хоразмшоҳ Муҳаммад. Алоуддин Такашнинг ўғли, Жалолиддиннинг отаси.Ўзи фикри билан эмас бошқаларни фикри билан иш қиладиган султон.Унинг ақлсизлиги сабаби давлат деярли қулаши пайтида келган.
Раъно Шодиева Ойчечак хотун. Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг хотини. Жалолиддиннинг онаси. Жуда ҳам меҳрибон о'гли учун ҳамма нарсага тайёр инсон. У сериалнинг бир қисмида Кундоши Меҳрижаҳонжинг келинига тарсаки туширади.У мўғул аскарлари ҳа а'сир тушмаслиги учун ўзини Син дарёсига сакраган.
Гуленай Калкан Туркон хотун. Аловуддин Текишнинг хотини. Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг онаси.Кибри жуда кучли аёл.У сериал охирида Чингизхонга асир бўлган.Уни қутқаргани Ўғузлардан Жалолиддинни г одами келади лекин Туркон хотун буни рад этади.У ўйламасдан иш қилади ва кўпинча ўзини ўйлайди.
Жавоҳир Зокиров Чингизхон. Атоқли мўғул ҳукмдори ва саркардаси — Мўғуллар империяси асосчиси.
Али Хон Жўжи. Чингизхоннинг тўнғич ўғли.Шавқациз саркарда.
Акмал Мирзо Сабутай. Желма ноённинг укаси, Чингизхоннинг тўрт буюк саркардасидан бири
Сезгин Эрдамир Темур Малик. Хоразмшоҳлар давлат арбоби, Хўжанд ҳокими. Жалолиддиннинг устози. У Ўрта Осиёни босиб олиш чоғида Чингизхон қўшинларига қаттиқ қаршилик кўрсатиши билан машҳур бўлади
Жамол Ҳунал Бахром. Чингизхоннинг айғоқчиларидан бири бўлган ҳашшошийларнинг шафқациз раҳбари
Акбархўжа Расулов Қутбиддин Ўзлоқ Шоҳ. Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг ўғли ва Хоразмшоҳ Жалолиддиннинг укаси. Хоразмшоҳ шаҳзодаси.
Райҳон Уласенова Меҳрижахон. Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг кенжа хотини. Ўзлоқ Шоҳнинг онаси. У жуда ҳам маккора аёл эди. У сериалда вабо касаллиги туфайли вафот этади.
Тоҳир Сайидов Низомулмулк. Эҳтиёткор ва айёр давлат амалдори. У сериаялнинг охирги қисмларда Чингизхон томонидан ўлдирилади сабаби у қочиб кетмоқчи эди.
Яҳё Пўлатов Оқшоҳ. Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг ўғли ва Хоразмшоҳ Жалолиддиннинг укаси Хоразм шаҳзодаси. Ҳар бир нарсага давлат манфаати нуқтаи назаридан ёндашадиган тафаккурли, доно ва зукко шаҳзода. Катта акаси Жалолиддиндан кам бўлмаган мард йигит
Маҳлиё Асқаралиева Ширин хотун . Шахзода О'злокшонинг рафиқаси. Маҳлиё Асқаралиева сериалнинг 2-мавсумида рол ўйнайди. 1-мавсумида эса Феруза Норматова рол ижро этган. Ширин хотун озини оловга ташлаб вафот этади. У ҳомиладор бўлади.

Эфирга узатилиш вақти

Фасл Эфир куни ва соати Фасл бошланиши Фасл тугаши Суратга олинган қисмлар сони Қисмлар оралиғи ТВ фасли ТВ канал
1-фасл Якшанба 20:30 14-феврал 2021-йил 9-май 2021-йил 13 1-13 2021 Миллий ТВ
2-фасл Шанба 21:10 14-январ 2023-йил 6-май 2023-йил 17 14-30 2023 Зўр ТВ

Сериалнинг биринчи қисми чиқиши биланоқ турли давлатларда, жумладан Покинстонда оммалашиб кетди ва урду тилидаги субтитрлар билан эфирга узатила бошланди.[1]

Танқидлар

Филм намойиши бошланганида ижтимоий тармоқларда у ҳақда турли фикрлар билдирила бошлади, эътирофлар билан бирга танқидлар ҳам қилинди. Хусусан, блогер Элдар Асанов филмда кўрсатилган воқеъликларни тарихий назариялар асосида солиштириб, сериалда йўл қўйилган бир нечта камчиликларни санаб ўтган[2].

Манбалар

Ҳаволалар