Menga tuyuladi
„Менга туюлади“ („Сени мен унутмайман“ ва „Мактаб валси“ деб ҳам номланади) — „Болалар“ ўзбек поп-рок гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 1990-йил чиқарилган „1-албом“ номли студиявий албомига иккинчи трек ўлароқ киритилган[1]. Қўшиқ матнини ҳам, куйини ҳам гуруҳ аъзоси Тоҳир Содиқов ёзган[манба керак]. Қўшиқда муаллиф севгиси жавобсиз қолгани ҳамда севган ёрини бошқа кўра олмаслиги ҳақида куйлайди.
| „Менга туюлади“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| „Болалар“ қўшиғи | ||||
| 1-албом албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 1990 | |||
| Ёзиб олинган | 1989 | |||
| Жанр | поп мусиқа | |||
| Лейбл | 3:53 | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Ҳусан Содиқов | |||
| Бастакор(лар) | Ҳусан Содиқов | |||
| „1-албом“ хронологияси | ||||
| ||||
„Менга туюлади“ қўшиғи „Болалар“ гуруҳи ижро этган илк қўшиқларнинг биридир. Қўшиқ до мажор тонналигида бўлиб, валс ўлароқ ёзилган[2]. Шунинг учун ҳам „Мактаб валси“ деб ҳам номланади. Таронанинг „Мне кажеця, что нет“ („Школний валс“) номи билан ижро этилган русча версияси ҳам мавжуд. Мазкур версия „1-албом“га ўнинчи трек ўлароқ киритилган.
Манбалар
- ↑ „"Болалар" гуруҳининг 1 чи оригинал альбоми“. ЁуТубе (18-октябр 2020-йил). Қаралди: 21-октябр 2022-йил.
- ↑ Атаев, Нодир „Аккорд зиналари“. Гитара чалишни ўрганамиз. 2022-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октябр 2022-йил.