Менглибой Муродов – шоир, ёзувчи ва драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[1].

Менглибой Муродов
Таваллуди 15-май 1942-йил
Вафоти 14-март 2023-йил(2023-03-14)
(80 ёшда)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Бухоро давлат педагогика институти
Касби Шоир, ёзувчи, драматург
Фаолият йиллари 1996—2023

Ҳаёти

1942-йил 15-майда Навоий вилояти Конимех туманида жойлашган Шодибек қишлоғида зиёли оилада дунёга келган. 1961—1966-йилларда Бухоро давлат педагогика институтида (ҳозирги БухДУ) таҳсил олган[2].

Ижоди

„Меҳр“ номли илк шеърий китоби 1966-йилда чоп этилган. Шундан сўнг „Хосиятли кун“ (2001), „Дийдор“ (2002), „Юрагимда борин айтдим“ (2005) каби шеърий тўпламлари, „Гуноҳ“ (2008), „Савоб“ (2011) номли романлари, „Менинг бола қалбим“ (2009) қиссаси, шунингдек, „Кўнгилдаги қўшиқлар“ (2012), „Умидли дунё“ (2022) китоблари чоп этилган.

Менглибой Муродовнинг „Гуноҳ“ романи Ўзбекистон мустақиллигининг 17 йиллигига бағишлаб ташкил этилган „Энг улуғ, энг азиз“ кўрик-танловида 3-ўринга лойиқ кўрилган[3].

Вафоти

Адиб 2023-йил 14-мартда оламдан ўтган[4][5][6].

Манбалар

  1. ↑ „Рубрика: Менглибой Муродов (1942-2023)“. зиёуз.уз. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  2. ↑ „Шоир, ёзувчи ва драматург Менглибой Муродов вафот этди“. ойина.уз. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  3. ↑ Собир Миралиев, Рихсия Шокирова. Менглибой Муродов. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи — 238-бет. ИСБН 978-9943-03-940-7. 
  4. ↑ „Шоир, ёзувчи ва драматург Менглибой Муродов 81 ёшида вафот этди“. узрепорт.неwс. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  5. ↑ „Ўзбекистон адабиёти оғир жудоликка учради“. қалампир.уз. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.
  6. ↑ „Шоир ва драматург Менглибой Муродов 80 ёшида вафот этди“. газета.уз. Қаралди: 13-ноябр 2024-йил.