Менглибой Нурманов (1947.15.6, Чимбой тумани —2001.27.1, Бўзатов тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Қорақалпоғистон педагогика институтини тугатган (1967). 1969-йилдан Бўзатов туманидаги мактабларда бошланғич таълим ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари, 1998-йилдан 17-мактаб директори ўринбосари бўлиб ишлаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил