Mening mulkim
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Менинг мулким ("Частная собственност") — ҳафталик иқтисодий газета. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари, аксиядорлар, банк ходимлари, ишбилармонларга мўлжалланган, Тошкент шаҳрида ўзбек ва рус тилларида нашр этилади. 1994-йил март ойидан чиқа бошлаган. Муассислари: Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, "Бизнес-фонд", Қимматли қоғозлар бозорини бошқариш ва мувофиклаштириш маркази, Кўчмас мул к биржаси, "Мадад" суғурта агентлиги, "Тадбиркорбанк", "Замин" банки, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Заковат" фонди ва бошқа Газетада "Бизнес иши" (норматив — ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунчилик ҳужжатларига шарҳлар), "Товарлар ва нархлар" (биржа, кичик ва ўрта хусусий бизнес, тадбиркорлар учун биржа, чакана ва улгуржи бозордаги нархлар ахборотномаси), "Қимматли қоғозлар бозори" (аксиялар, облигацияларни корпоратив бошқариш, ҳисобга олиш, сотиш масалалари), "Бизнес-амалиёт" (товарнинг ички ва ташқи бозордаги ҳаракати), "Банк ва мижоз", "Инвестор ён дафтаридан" каби рукнлари бор. Газета 4—3 бичимда 16 саҳифада чиқади. Бош муҳаррир М. П. Резникова. Адади 2250 нусха (2003).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |