Mensfild park
Менсфилд Парк (инглизча:Мансфиэлд парк) инглиз ёзувчиси Жане Аустеннинг учинчи романи бўлиб, биринчи бор 1814 йилда Томас Эгертон томонидан нашр этилган. Романннинг иккинчи нашри Остен ҳаётлик даврида 1816-йилда Жон Муррай томонидан чоп этилган. Роман 1821-йилгача ҳеч қандай жамоатчилик танқидига учрамаган.
Роман Фенни Прайснинг ночор оиласи уни ўн ёшида бой холаси ва амакиси уйида яшашга юборганидан бошлаб, улғайгунгача бўлган ҳикоясини ёритади. Эрта даврдан бошлаб,Остеннинг театр намойиши ҳақидаги фикрлари, марказлашув ёки дин ва диний тайинловнинг акси ва қуллик масалалари, айниқса, бош қаҳрамоннинг характери ҳақида фарқли танқидий фикрлар шаклланган. Ушбу муаммоларнинг баъзилари ҳикоянинг кўпгина кейинги саҳналаштириш ва экранлаштиришларида ҳам таъкидлаб ўтилган.
Асар сюжети

Ўн ёшли Фенни Прайс Порцмутдаги камбағал уйидан Менсфилд Паркдаги оиласи билан яшаш учун юборилади. Леди Бертрам Феннининг холаси ва унинг тўртта фарзанди – Том, Эдмунд, Мария ва Жулиянинг ёши Феннидан катта. Эдмунддан ташқари ҳамма унга ёмон муносабатда бўлади, яна бир холаси Менсфилд руҳонийсининг хотини Норрис хоним ўзини айниқса, ёқимсиз тутади.
Фенни ўн беш ёшга тўлганида Норрис хоним бева бўлиб қолади ва унинг Менсфилд Паркга ташрифлари кўпаяди, шунингдек Феннига нисбатан ёмон муносабати ҳам. Бир йилдан сўнг Сир Томас ўзининг Антигуадаги шакар плантациясида муаммоларни ҳал қилиш учун кетади ва ўзининг исрофгар катта ўғли Томни ўзи билан бирга олиб кетади. Норрис Хоним Мария учун турмуш ўртоқ излаб, бой, аммо иродасиз Рушвортга дуч келади. Мария унинг турмуш қуриш таклифини фақатгина пули учун қабул қилади.
Ҳенри Круфорд ва синглиси Мери шаҳарнинг янги амалдори доктор Грантнинг хотини бўлган ўртанча синглиси билан қолиш учун руҳонийликка келишади. Улар Лондоннинг замонавий услублари билан катта хонадонни жонлантириб кетади. Эдмунд ва Мери бир-бирига қизиқиш намоён эта бошлашади.
Жаноб Рушвортнинг уйига бўлган ташрифда , Ҳенри Мария ва Жулия билан ноз-карашма қилади. Мария Ҳенри унга ошиқлигига ишонади ва шу сабабли у Рушвортнинг рашкини келтириб, уни камситади. Жулия эса синглисига нисбатан рашк ва нафратга қарши курашади. Эдмунд руҳоний бўлишини эшитган Мери тушкунликка тушади ва уни вазифасидан бўшатишга ҳаракат қилади.
Том отасидан олдин Менсфилд Паркга қайтганидан сўнг, у ёшларни Элизабет Инчбалднинг Севишганлар қасамлари (ингл. Ловерс' Воwс) драмаси учун репетицияларни бошлашга ундайди. Эдмунд, сир Томас рози бўлмаслигини ва песа мавзуси ўзига ярашмаслигини ҳис қилиб қаршилик кўрсатади, аммо кучли босимлардан кейин у Мери ўйнаган қаҳрамоннинг севгилиси ролини ўйнашга рози бўлади. Бу драма Ҳенри ва Мариянинг ўзаро ноз-карашма қилишларига ҳам имконият яратади. Сир Томас кутилмаган тарзда уйга қайтганда, у песанинг репетициядалигини кўриб ғазабланади ва песа бекор қилинади. Ҳенри тушунтиришсиз уйни тарк кетади ва бунга жавоб сифатида Мария Рушвортга турмушга чиқади. Жуфтлик кейин Жулия билан бирга Лондонда жойлашишади. Сир Томас Феннида кўплаб яхшиланишларни кўради ва Мери Круфорд у билан яқин муносабат қуришга эришади.

Ҳенри Менсфилд Паркга қайтгач, Феннини ўзига ошиқ қилиб, ўйин-кулгу қилишга қарор қилади. Феннининг акаси Уилям ташриф буюради ва Сир Томас Фенни учун дебютант балли ўтказади. Гарчи Мери Эдмундга руҳоний билан рақс туҳсмаслигини, бу уларнинг охирги рақси эканини айтади. Эдмунд ўзининг турмуш қуришни таклиф қилиш режасини бекор қилиб, Ҳенри ва Уилям каби эртаси куни у ерни тарк кетади.
Ҳенри кейинги сафар қайтиб келганда, у Фенни билан турмуш қуриш ниятида эканини Мерига эълон қилади. У ўз мақсадига эришишда ёрдам бериши учун оиласининг денгиз флотидаги алоқаларидан фойдаланиб, Уилямнинг лавозимини кўтаришга муваффақ бўлган эди. . Бироқ, Фенни аёлларга нисбатан ўтмишда қилган ёмон муносабатлари туфайли Ҳенрининг турмуш қуриш таклифини рад этади. . Сир Томас Фенни Ҳенрининг таклифини давомли равишда рад этишидан ҳайратга тушади, лекин Фенни Мариянинг кўнглига озор беришдан қўрққанлиги учун ҳеч қандай изоҳ бермайди.
Ҳенрининг таклифини ўйлаб кўриши учун Сир Томас Феннини ота-онасининг ёнига Порцмутга ташриф буюришга юборади. Фенни уйидаги тартибсизлик ва Менсфилддаги уйғун муҳит ўртасидаги қарама-қаршиликдан ҳайратга тушади. Ҳенри Порцмутга ташриф буюради. Фенни уни рад этганига қарамасдан Ҳенрининг яхши фазилатларини қадрлай бошлайди.
Кейин Фенни Ҳенри ва Мариянинг муносабати ҳақида газетада ёзилганини билиб қолади. Жаноб Рушворт Мария билан ажрашиш учун суд даъвоси очади ва Бертрам оиласи вайрон бўлади. Том ўша пайтда отдан йиқилиб, , оғир касал бўлиб ётиб қолади.. Эдмунд Феннини Менсфилд Паркга қайтаради, Фенни у ерда шифо берувчи каби таъсир кўрсатади. Сир Томас Фенни Ҳенрининг таклифини рад этишида ҳақли эканини тушунади ва уни ўз қизидек кўра бошлайди.
Эдмунд Мери Круфорд билан учрашганда, Мери фақат Ҳенрининг зино қилганлиги фош бўлганидан афсусланишини билиб олади. У Мери билан алоқасини узади ва Менсфилд Паркга қайтиб келгач, Феннига суянади. Охир оқибат иккаласи турмуш қуриб, доктор Грант Вестминстерда лавозимни эгаллаганидан кейин Менсфилд руҳонийлигига кўчиб ўтишади. Шу билан бирга, Менсфилд Паркда қолганлар ўз хатоларидан сабоқ олиб, ҳаёт янада ёқимлига айланади.

- Фенни Прайс, Менсфилд Паркдаги оиланинг ночор аҳволдаги жияни
- Леди Бертрам, Феннининг холаси. Бой Сир Томас Бертрамп билан турмуш қурган, у Вард оиласининг учта синглиси орасида ўртанчи, қолганлари Норрис хоним ва Феннининг онаси Прикс хонимдир.
- Норрис Хоним, леди Бертрамининг катта синглиси, унинг эри ўлимигача маҳаллий руҳоний эди.
- Сир Томас Бертрам, барон ва Феннининг холасининг эри, Менсфилд Парк мулки ва Антигвадаги бир мулк эгаси.
- Томас Бертрам, сир Томас ва леди Бертрамнинг катта ўғли, Феннидан етти ёш катта.
- Эдмунд Бертрам, сир Томас ва леди Бертрамнинг кичик ўғли, у руҳоний бўлишни режалаштиради, Феннидан олти ёш катта.
- Мария Бертрам, сир Томас ва леди Бертрамнинг катта қизи, Феннидан уч ёш катта.
- Жулия Бертрам, сир Томас ва леди Бертрамнинг кичик қизи, Феннидан икки ёш катта.
- Доктор Грант, Жаноб Норриснинг вафотидан кейин Менсфилд паркда яшаган амалдор
- Грант хоним, доктор Грантнинг рафиқаси ва Ҳенри ва Мери Круфорднинг синглиси.
- Ҳенри Круфорд, Круфорд хонимнинг акаси ва Грант хонимнинг укаси.
- Мери Круфорд, Жаноб Круфорд ва Грант хонимнинг синглиси.
- Жаноб Рушворт, Мария Бертрамнинг қаллиғи, кейинчалик турмуш ўртоғи.
- Жон Ятес, Том Бертрамнинг дўсти.
- Уилям Прайс, Феннинг акаси, кема офицери ва кейинчалик Қироллик денгиз армадасида лейтенант.
- Жаноб Прайс, Феннининг отаси, Порцмутда яшовчи нафақадаги денгиз флоти офицери
- Прайс хоним, Феннининг онаси.
- Сюзан Прайс, Феннининг синглиси.
- Леди Сторновей, жамиятнинг обрўли аъзоси, Жаноб Круфорд ва Мариянинг Лондондаги ишқий муносабатларига шерик бўлган
- Рушворт хоним, Жаноб Рушвортнинг онаси ва Мариянинг қайнонаси.
- Беддели, Менсфилд Паркдаги хизматчи
Ҳаволалар