Mensheviklar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Меншевиклар (рус. меншевики — озлар) — РСДРПдаги сиёсий оқим вакиллари, 1917-йилдан мустақил сиёсий партия. "М." тушунчаси РСДРПнинг 2-съезди (1903)да пайдо бўлди. Ўшанда делегатларнинг бир кисми партия раҳбар органларига сайлов тўғрисидаги масалада озчиликни ташкил қилиб қолганди. Асосий ғоявий раҳбарлари — Л. Мартов, А. С. Мартинов, П. Б. Акселрод, Г. В. Плеханов. М. партия ишида катъий сентрализмга ва МКга катта ваколатлар берилишига қарши чиқди. 1905—07 йил инқилобида пролетариат самодержавиега қарши либерал буржуазия билан коалицияда ҳаракат қилиши керак, деб ҳисоблаган; деҳқонларнинг инқилобий сало-ҳиятини рад этган; тинч йўл билан иш олиб боришни афзал деб билган ва ҳоказо. Феврал инқилобидан кейин Вақтли ҳукуматни қўллаб-қувватлади. Россия социализм учун етилган эмас деб ҳисоблаб, Октабр давлат тўнтаришини қабул қилмади, болшевиклар социалистах тажриба муваффақияциз чиққанлигини ҳис этиб чекинади ва бо-шқа партиялар билан келишишга интилади, деб ўйлади. Фуқаролар урушида антиболшевистик ҳукуматларда, қуролли ҳаракатларда қатнашди, бироқ Антанта давлатлари ва улар қўллаб-қувватлаётган аксилинқилобий кучларга қарши чиқди. 1924-йил М. уюшган куч сифатида Шўролар ҳудудида фаолиятини тўхтатди. 1931-йил мартда меншевикча "РСДРП МК Иттифоқ бюроси" устидан тўқиб чиқарилган суд жараёни бўлди, унинг аъзолари (14 киши) жосуслик ва зиёнкашликда айбланиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |