Mentha suaveolens
Ментҳа суавеоленс, олма ялпизи, ананас ялпизи, жунли ялпиз ёки думалоқ баргли ялпиз (синонимлари М. ротундифолиа, Ментҳа маcростачя, Ментҳа инсуларис)[1], ялпиздошлар оиласига мансуб гулли ўсимлик. Унинг ватани жанубий ва ғарбий Европа, Ўрта ер денгизи минтақаси. Бу тур кўпинча ошпазликда зиравор сифатида ишлатиш ёки ер қопламаси ҳосил қилиш учун ўстириладиган кўп йиллик ўт ўсимлик.
| Олма ялпиз | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Ўсимликлар | |
| Юксак ўсимликлар | |
| Гулли ўсимликлар | |
| Икки уруғпаллалилар | |
| Астеридс | |
| Ламиалес | |
| Ялпиздошлар | |
| Ментҳа | |
М. суавеоленс
| |
| Бинар номи | |
| Ментҳа суавеоленс | |
Тавсиф
Олма ялпизининг бўйи 40 то 100 cентиметр (16 то 39 ин)гача ўсади. Барглари оч яшил рангда, қарама-қарши жойлашган, чўзинчоқ ва деярли тухумсимон барглари узунлиги 3 то 5 cм (1.2 то 2.0 ин) кенглиги 2 то 4 cм (0.8 то 1.6 ин). Уларнинг тепаси бироз тукли, пастки қисми эса тишли қиррали. Гуллар узунлиги 4 то 9 cм (1.6 то 3.5 ин) бўлган бошоқларда ривожланади. Олма ялпизи ёзнинг ўрталарида ва охирларида гуллайди[2].
Тарқаиш
Олма ялпизининг ватани жанубий ва ғарбий Европа бўлиб, Европанинг марказий ва шимолий қисмларида табиийлаштирилган. У нам ва соя жойларда ўсади[3].
Ўстириш ва фойдаланиш
Жозибали ўт, олма ялпизи кўпинча декоратив ўсимлик сифатида ишлатилади. У бардошли ва ўсиши осон, енгил сояли шароитларни афзал кўради. Ушбу ўсимликнинг барглари олма ялпиз желесини тайёрлаш учун ишлатилиши мумкин, шунингдек, олма ялпиз кускус каби таомларга ароматизатор сифатида қўшилади. Бундан ташқари, кўпинча ялпиз чойи тайёрлаш, гарнитüр ва салатларда ишлатилади[4].
-
Ментҳа суавеоленс
-
Ментҳа суавеоленс
-
Олма ялпиз
Ананас ялпизи (Ментҳа суавеоленс 'Вариэгатаъ) барглари оқ ранг билан ўралган олма ялпизининг нави. Ундан олинган гибрид грейфурт ялпизи деб аталади(Ментҳа суавеоленс × пиперата).
Олма ялпизи минг йиллар давомида дунёнинг кўплаб минтақаларида, жумладан Африка, Европа, Осиё ва Америкада тиббий мақсадларда ишлатилган.

Манбалар
- ↑ Қуаттроcчи, Умберто. CРC Wорлд диcтионарй оф плант намес: Cоммон намес, Сcиэнтифиc Намес, Эпонймс, Сонёнймс, анд Этймологй. CРC Пресс, 1999 — 1659-бет.
- ↑ „Ментҳа суавеоленс (аппле минт)“. Кеw Роял Ботаниc Гарденс. 2013-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-декабр.
- ↑ „Ментҳа суавеоленс (аппле минт)“. Кеw Роял Ботаниc Гарденс. 2013-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-декабр.
- ↑ „Ментҳа суавеоленс“. Планц фор а Футуре. Қаралди: 2013-йил 10-декабр.