Мерал Окай (Туркиш пронунcиатион: [меˈɾал оˈкаж ], нéэ Кати ; 1959-йил 20-сентябрда таваллуд топган 2012-йил 9-апрелда эса вафот этган) туркиялик актриса, кино продюсери ва сенарий муаллифи .

Мерал Окай
Таваллуди
Мерал Катı

20-сентябр 1959-йил
Анкара, Туркей
Вафоти 9-апрел 2012-йил(2012-04-09)
(52 ёшда)
Истанбул, Туркей
Касби Аcтресс, филм продуcер анд сcреэнwритер
Турмуш ўртоғи Яман Окай (м. 1984–1993; ҳис деатҳ)

Ҳаётнинг бошланғич даври

Окай 1959-йил 20-сентябрда Анқарад ҳарбий судяси Ата Кати ва Турканларнинг иккинчи фарзанди бўлиб туғилган. Болалигида отасининг ишлари сабаб оиласи билан Туркияга кўчиб ўтади. Анқарада ўрта мактабни тамомлагандан сўнг „Турк Граин Боард“ давлат агентлигида иш бошлади (туркча: Топрак Маҳсуллери Офиси , ТМО)[1][2].

1980-йилги Туркия давлат тўнтариши даврида у Туркия социалистик ишчилар партияси (ТİП) аъзоси ва ўз иш жойида касаба уюшмаси матбуот котиби бўлган[3].

1983-йилда Мерал Кати Истанбулга кўчиб ўтди. Кейинчалик Мерал „Илетиşим“ нашриёт компаниясининг ташкил этилишида ўз ҳиссасини қўшди ва " Плайбой " журналининг туркча нашрини тайёрлаган жамоада бўлган[2].

1984-йилда саҳна ва кино актёри Яман Окайга турмушга чиқди, у билан Анқарада учрашган эдилар. Эрининг касби унинг кино оламига кириб келишига йўл очди[2].

Фаолияти

Мерал Окай турк филмлари ва телесериалларидаги жуда яхши роллари билан танилди[4]. Шунингдек, у 1998-йилдан 2001-йилгача "Иккинчи баҳор" телесериалига продюсерлик қилган[4]. Окай ўзининг сўнгги лойиҳаларидан бирида Усмонли султони Сулаймоннинг ҳаётига асосланган "Муҳтеşэм юзййл " тарихий сериалининг бош сенарий муаллифи сифатида ҳам қатнашган[4].

Оилавий ҳаёт

Унинг турмуш ўртоғи Яман Окай 1993-йилда 41-ёшида ошқозон ости бези саратонидан вафот этди[4]. 2011-йилнинг ёз ойларида Мерал Окайга ўпка саратони ташхиси қўйиллади. 2012-йил 9-апрелда 52 ёшида касалликнинг асоратлари сабаб вафот этди[4][5]. Бебек масжидидаги диний дафн маросимидан сўнг Зинcирликую қабристонига эрининг қабри ёнига дафн қилинди[1][6].

„Бейнелмилел“ филмидаги роли учун 2007-йилги Халқаро Адана Олтин Кўза Филм Фестивалида „Энг яхши ёрдамчи актриса“ мукофотига сазовор бўлди.

Филмография

Унинг машҳур асарлари[5]:

Актриса сифатида

Йил Филм Эслатмалар
1992 Сени Севиёрум Роса Филм
2001 Едитепе Истанбул ТВ сериаллар
1998–2001 Иккинчи баҳор ТВ сериаллар
2006 Бейнелмилел Филм
2009 Бир Булут Олсам ТВ сериаллар

Ссенарий муаллифи сифатида

Йил Филм Эслатмалар
2001 Ҳечбирерде Филм
2001 Едитепе Истанбул ТВ сериаллар
2002-2004 Асмали Конак ТВ сериаллар
2009 Бир Булут Олсам ТВ сериаллар
2011–2012 Муҳтеşэм Йüзйıл ТВ сериаллар

Бошқа

Йил Филм Эслатмалар
1999 Пропаганда Жамоат билан алоқа
2000 Ярин Геç Олмаяcак Ишлаб чиқарувчи
2004 Истанбул Шаҳидимдир Лойиҳа дизайнери
2005 Кöрфез Атеши Лойиҳа маслаҳатчиси
2006 Бейнелмилел Ишлаб чиқариш координатори

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Коcа, Фуат. „Мерал Окай Сон Ёлcулуğуна Уğурландı“ (Туркиш). ТРТ Ҳабер (2012-йил 10-апрел). 2018-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-апрел.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Мерал Окай Биёграфи“ (Туркиш). Биёграфи. Қаралди: 2012-йил 22-апрел.
  3. ↑ „12 Эйлüл'э şимди де павёндан бакıёр“ (Туркиш). Радикал (2006-йил 30-декабр). 2014-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-апрел.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Туркиш сcриптwритер, аcтресс Мерал Окай пассес аwай“. Заман (2012-йил 9-апрел). 2012-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 15-апрел.
  5. ↑ 5,0 5,1 „'Эвет кансерим'“ (Туркиш). НТВ МСНБC (2011-йил 15-август). Қаралди: 2012-йил 21-апрел.
  6. ↑ „‘Адамларıн Адамı’нıн янıна дефнедилеcек“ (Туркиш). Миллиет (2012-йил 10-апрел). 2013-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 21-апрел.

Ҳаволалар